Фарғонада “Ёшлар қаноти”нинг фаолияти сарҳисоб қилинди
O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партиянинг вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, Сенат ва Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, халқ депутатлари, туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
O‘zLiDeP Фарғона вилояти кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жавоҳир Шамсуддинов “Ёшлар қаноти”нинг ўтган йиллардаги фаолияти бўйича ҳисобот берди.
Унда таъкидланишича, бунги кунда O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши таркибида 50 минг нафарга яқин аъзолар бўлиб, уларнинг 15 минг 300 нафардан зиёдини ёшлар ташкил қилади. Ўтган йилларда “Янги авлод кадрлари” лойиҳалари орқали йигит-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишга кўмаклашилди. 5 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик ҳақидаги меморандум имзоланиб, унинг доирасида 1 минг 170 талаба тўғрисида маълумот шакллантирилди, шундан 795 нафари O‘zLiDeP таркибига қабул қилинди ва 362 нафари партиянинг истиқболли кадрлар захирасига киритилди.
“Парламентда менинг ўрним” мақсадли лойиҳаси орқали ёшларни парламент фаолияти билан яқиндан таништириш, янги қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ва қабул қилиш жараёнига жалб этиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга эришилмоқда.
Жорий йилда Президентимиз ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати қошида “Ёшлар парламенти” ташкил этилди. Қувонарлиси, унда “Ёшлар қаноти”нинг фаоллари ҳам яхши натижани қўлга киритдилар. Хусусан, Сенат қошидаги “Ёшлар парламентига” Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Шерзодбек Исломбеков, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қошидаги “Ёшлар парламенти”га эса Равшан Аҳмедов, Муҳаммадбобур Манасов, Ҳожимуҳаммад Муҳамадалиев, Бунёджон Носиров, Жамшидбек Сулаймонов, Муштарийбегим Қурбонова, Зиёдахон Абдураҳимова ва Дилнозахон Сулаймоновалар сайланди.
Ёшларни тадбиркорлик йўналишига жалб қилиш бўйича партия томонидан вилоятнинг 19 та туман(шаҳар)ларида ўқув семинарлар ташкил этилиб, унга 900 яқин ёшлар қамраб олинди. Ўқувлар давомида ўзининг аниқ ғоясига эга бўлган ёшларга ўз бизнес режаларини тузишларига амалий ёрдамлар берилди. Ўқувларда иштирок этганёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган “Start up” партиявий лойиҳаси доирасида61 нафар ёшлар томонидан ишлаб чиқилган бир қатор инновацион ва истиқболли ғоялари қарийб 621 миллион сўм миқдоридаги кредитлар эвазига молиялаштирилди.
Шунингдек, “Касбим фахрим” лойиҳаси доирасида партия электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар раҳбарлик қилаётган ишлаб чиқариш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаб уларнинг талаблари асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида мехнат ярмаркалари ташкил этилиб унда 763 нафардан ортиқ бандлиги таъминланмаган фуқаролар, айниқса, ёшлар ишга жойлаштирилди.
Ёшларнинг таклифи ва қўллаб-қувватлаши билан партиянинг Тошлоқ туман кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, тадбиркор Абдунаби Сулаймонов бошчилигида вилоятда “Ёш тадбиркорлар” клуби ва Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Муштарийбегим Қурбонова бошчилигида эса “Қизларжон” клублари ташкил этилди. Бу клублар ҳам ёшларни янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши алоҳида айтиб ўтилди.
Конференцияда «Ёшлар қаноти»нинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган “Йўл харитаси” ва «Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланди. Бундан ташқари, Республика «Ёшлар қаноти» жамоатчилик кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.
Тадбир якунида бир гуруҳ фаол ёшлар ташаккурнома билан тақдирланди. Шунингдек, партия сафига янги қабул қилинган фуқароларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

