Фарғона шаҳрида Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон – Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ҳукуматлари аъзолари, тегишли вазирликлар, идоралар ва етакчи иқтисодий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ўзбек ва тожик халқлари ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик янги босқичга чиқаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган. Икки давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор халқларимиз туб манфаатларига хизмат қилмоқда. Икки томонлама ҳамкорлик барча комплекс масалаларни яхшилаш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилмоқда.

Бугунги кунда товар алмашиш ҳажми ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ҳамкорлик миқёси кенгаймоқда. Икки мамлакатнинг етакчи корхоналари ва ишбилармон доиралари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга хизмат қиладиган саноат кўргазмалари ва бизнес-форумлар ўтказилди ва бу ишлар давом этмоқда. Шу билан бирга, турли соҳаларда, хусусан, маданий-гуманитар соҳада ҳам ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда.

Очиқ ва конструктив руҳда ўтган музокарада делегациялар раҳбарлари томонидан Ўзбекистон – Тожикистон ҳамкорлигига юқори баҳо берилди. Қайд этилганидек, икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва азму шижоати боис олий ва юқори даражалардаги алоқалар фаоллашди, ҳукуматлараро комиссиялар мажлислари ўтказилди.

Мажлисда Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг айрим участкаларига доир лойиҳалар кўриб чиқилди. Қисқа муддат ичида давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнида сезиларли муваффақиятга эришилгани қайд этилди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиб, олий даражадаги тадбирларнинг ташкилий жиҳатларига эътибор қаратди.

Учрашув якунлари бўйича қўшма протокол имзоланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада ҳукуматлараро комиссия мажлиси бўлиб ўтди