Фарғонада сохта дилер қўлга тушди
Фарғона вилояти ички ишлар органлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар давомида бир қатор жиноятлар фош этилди.
Фарғона вилояти ички ишлар органлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар давомида бир қатор жиноятлар фош этилди.
Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Ю.А. таниши Ғ.Э.нинг ишончига кириб,
Туркия давлатидан пластик труба ишлаб чиқарувчи дастгоҳ олиб келиб беришни ваъда қилади. Бунинг учун 63 минг АҚШ доллари ва 100 миллион сўм пулларини олиб, мўмайгина даромадни қўлга киритган.
Орадан кўп вақт ўтса-да, ваъда қилинган дастгоҳ келавермайди. Ғ.Э. фирибгарлик қурбони бўлганини англаб етади ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларини хабардор қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
8 октябрь куни фуқаро А.Э. Учкўприк тумани Ўқитувчилар кўчасида жойлашган ошхона олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирилган Т.Ҳ.га тегишли “Nexia-1” русумли автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Олмурод қишлоғи ҳудудидан ўтган зовур ёнидан автомашина соз ҳолда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.