Фарғонада ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди
Хабарингиз бор коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракати чекланган эди.
Хабарингиз бор коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракати чекланган эди.
Карантин тартиби юмшатилиши муносабати билан 4 май санасидан бошлаб Фарғона вилояти маркази ҳамда туманлараро ўрнатилган ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди.
Фуқароларимиздан карантин постлари фаолияти тўхтатилган бўлсада, карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз, дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.