Фарғонада энг муносиб судьялар аниқланди
Фарғона вилояти суди туман (шаҳар) суди судьялари ўртасида “Муносиб судья” танлови ўтказилди.
Фарғона вилояти суди туман (шаҳар) суди судьялари ўртасида “Муносиб судья” танлови ўтказилди.
Танловнинг мақсади жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди ва Фарғона вилоят маъмурий суди судьялари ҳамда суд ходимларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, кундалик фаолиятида фойдаланадиган қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятидан уларни хабардор этиш орқали қонуний ва адолатли суд қарорларини чиқарилишига эришишдир.
Танлов ғолиблари жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди ҳамда Фарғона вилоят маъмурий суди судьяларидан иборат комиссия аъзоларининг хулосаларига кўра аниқланди.
Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси Азамат Хабибуллаев ва Тошлоқ туман маъмурий судининг раиси Аброрхон Акрамов Фарғона вилоятида ўтказилган “Муносиб судья“ танловининг ғолиби бўлишди.