Мазкур муассасалар фаолиятини йўлга қўйишда белгиланган шартларга амал қилинади.

3 август кунидан бошлаб Фарғона вилояти ҳудудидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотлари, буюм ва чорва моллари бозорлари, қурилиш маҳсулотлари савдо мажмуалари ҳамда сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилди.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш мақсадида вилоят коронавирусга қарши курашиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш штабининг йиғилиш баёни қабул қилинган.

Мазкур муассасалар фаолиятини йўлга қўйишда белгиланган шартларга амал қилинади. Хусусан, хусусий мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш, биноларни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар ҳамда дезинфекцион тоннеллар билан жиҳозлаш кабилар белгилаб қўйилди. Бозорлар ва қурилиш савдо мажмуаларида ҳам ана шу каби талабларга қатъий риоя қилиниши кўрсатилган.

Сартарошхона ва гўзаллик салонлари – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат, тиббий ниқоб, юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши талаб этилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада буюм бозорлари, хусусий боғчалар ва бошқа бир қатор ташкилотлар фаолиятига рухсат берилди