Фарғонада 30 нафар фуқаро карантиндан чиқди
Бугун Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги сиҳатгоҳга карантинга жойлаштирилган 30 нафар фуқаролар ўз уйларига кузатиб қўйилди.
Бугун Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги сиҳатгоҳга карантинга жойлаштирилган 30 нафар фуқаролар ўз уйларига кузатиб қўйилди.
Улар жорий йил 25 март куни Истанбул-Фарғона чартер рейс билан олиниб келиниб, тиббий кузатувга олинганди. Бу фуқароларда касаллик аниқланмади.
Уларнинг 17 нафари Тошкент шаҳри, 5 нафари Самарқанд, 4 нафари Aндижон ва яна Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятидан.Тиббий кўрик, текширув ва таҳлиллар белгиланган муддат ва шартларда амалга оширилди. Улар махсус транспорт воситаларида манзилларига кузатилди.
Туркиядан чартер рейс орқали олиб келинганлар орасида коронавирус касаллигига чалинган фуқаролар бўлиб, улар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Мазкур рейсда учиб келганларнинг бир қисми карантин муддати тугамаганлиги учун Риштон туманидаги соғломлаштириш марказида карантинда сақланмоқда.