Наманган шаҳридаги “Диёр” тантаналар мажмуасида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган вилоятидаги жомеъ масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакиллари, меҳнат фахрийлари ва илм толиблари иштирок этди. Самимий руҳда кечган мулоқот аввалида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаровнинг диний идора тизимида меҳнат қилаётган ёшларга мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Мусохон Аббосиддинов, вилоят ҳокимлигининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар котибияти мудири Аҳаджон Мирзаев, диний соҳа фахрийси, “Дўстлик” ордени соҳиби Хорунхон Аюбхонов юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида хайрли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бунинг ёрқин самаралари диний таълим-тарбия йўналишида ҳам ўз аксини топаётганлигини таъкидлади.

Mуфтий мурожаатномасида қайд этилганидек, диний соҳамиз миқёсида оладиган бўлсак, ўтган давр мобайнида ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим шакллантирилди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказлари ёшлар учун зиё масканига айланмоқда.  

Таққослайдиган бўлсак мамлакатимизда 2017 йилгача битта олий диний таълим муассасаси бўлса, уларнинг сони охирги етти йилда тўрттага етди.

Ёшлик инсонга туҳфа этилган бебаҳо неъмат. Олтинга тенг дамларда таълим олган, касб-ҳунар ўрганган, вақтини қадрлаган борки бахту саодатга эришмоқда. Республикамиздаги дин ва эътиқод эркинлигининг амалдаги ифодаси сифатида бугунги кунда Наманган вилоятида 192 та жомеъ масжид фаолият юритмоқда. Уларда ишлаётган 30 ёшгача бўлган имом-хатиблар 63 нафарни ташкил этади. Қолаверса, Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида 150 нафар талаба исломшунослик йўналишида таълим олмоқда.

[gallery-18082]

– Наманган вилояти марказидан 40 километр олис манзилда жойлашган диний муассасада узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаман. Бугунги соҳа ёшларига чин маънода ҳавас қиламан. Биз 1990 йилларда оғир машаққат ва қийинчиликларни бошдан кечирганмиз, – дейди Мингбулоқ туманидаги “Қўшқишлоқ” жомеъ масжиди имом хатиби Абдуғофир Ҳакимов. – Ҳаттоки, мадрасада ўзимга ажратилган озиқ-овқатларни тежаб истеъмол қилиб, уйимга олиб борган пайтлар ҳам бўлган. Ҳам ўқиш, ҳам рўзғор борасида муаммоларга йўлиққанмиз. Ҳозир эса ўқийман, изланаман деган ёшларга барча шароитлар муҳайё этилган, фақат илмга бўлган интилиш ва ғайрат бўлса кифоя.  

Тадбирда тажрибали устоз-мураббийларнинг юртимиз, динимиз равнақи йўлидаги тавсиялари тингланди. Янги Ўзбекистон тараққиёти учун хайрли дуоларга қўл очилиб, учрашувнинг барча иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

Оқилхон Дадабоев,

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фақат ўқиш ва изланиш керак...