Фаол ёшлар учун “IBRATWiki” лойиҳаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да айни пайтда “IBRATWiki” лойиҳаси ўтказилмоқда.
Ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш, уларга ўз устида ишлаши учун шарт-шароит яратиш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, Википедияни янги мақолалар билан бойитиш мақсадида ташкил этилган оромгоҳда турли қизиқарли семинар-тренинглар, мастер-класслар, “team building” машғулотлари, дебатлар, “IBRATWiki quiz”, “sumalak party” ҳамда интеллектуал ўйинлар бўлиб ўтади.
[gallery-10686]
Даврон ЭРНАЗАРОВ (сурат), ЎзА