ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган муҳандислик-технология институтида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида “Ҳоким ва ёшлар” очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Давлатобод тумани ҳокими Анвар Тожимирзаев, Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одил Маматкаримов ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда замонавий таълим, инновациялар, тадбиркорлик, келажак режалар ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, ёшларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди.
Туман раҳбари ёшларни фаол бўлишга, янги ғоялар ва ташаббусларни амалга оширишга чақирди. Шунингдек, ёшлар учун яратилаётган шароитлар ва лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди.
[gallery-18044]
Институт ректори О. Маматкаримов талабаларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ўқув жараёнида инновацион ёндашувларни қўллаш ҳамда институтда амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари ҳақида сўзлаб берди.
Якунда бир гуруҳ фаол ёшлар институт раҳбарияти ва туман ҳокимлигининг ташаккурномалари билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА