Хабарингиз бор жорий йилнинг 20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда авваламбор бир йиллик бажарилган ишлар ва эришилган натижалар қисқача, рақамларда келтириб ўтилди.

Очиқ мулоқот давомида, Президент бешта асосий йўналишни кўрсатиб ўтиб, уларнинг ҳар бири юзасидан кўплаб ташаббусларни илгари сурди ва ҳар йили шу тариқа бизнес ва ишбилармон доиралар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилиши, бир йиллик бажарилган ишлар натижалари сарҳисоб қилиниб, энг илғор бизнес вакиллари айнан шу куни давлат мукофотлари билан тақдирланишини таъкидлади.

Унга кўра, эндиликда кўплаб иш ўринларини яратган, ўз соҳасида инновация ва ислоҳотлар қилган, эл-юрт орасида обрў қозонган бизнес вакиллари меҳнатини эътироф этиш учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвони таъсис этилади.

Хусусан, 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида BMB Trade Group компанияси Кузатув Кегаши Раиси — Бекзод Маматқулов Президент томонидан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур кўкрак нишони мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rQKN00wo2V4" title="“Фаол тадбиркор” соҳадошларининг 5 йил аввалги ва бугунги мавқеи ҳақида..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ўзи бошчилигидаги BMB Trade Group компанияси орқали беш йилдан ортиқ вақт мобайнида мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларини ривожлантиришга ҳисса қўшиб, сезиларли ижобий натижаларга эришиб келаётган тадбиркор — Бекзод Маматқулов, инвестиция ва консалтинг соҳасида бизнес қуриб, харидорбоп маҳсулот ва хизматлар экспорти ва импортини кенгайтириш мақсадида хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга ҳам фаол кўмаклашиб келмоқда.

“Фаол тадбиркор” соҳадошларига берилаётган бугунги ҳар томонлама эътибор ва юксак маънавий эътирофлар, шахсан президент бошчилигида ўтказилаётган очиқ мулоқот ва унда илгари сурилган ташаббуслар борасида шундай дейди:

“Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиётнинг энг муҳим “драйвер”и ҳисобланган тадбиркорлик соҳасига эътибор бериш баробарида, мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш, шу билан биргаликда, янги босқичга олиб чиқиш ғояси илгари сурилмоқда. Муҳтарам президентимиз мазкур йиғилишда; “Мен президент сифатида хорижий инвестицияларга кафилман, тадбиркорнинг ортида мен турибман” дея баралла айтиб, бугунги тадбиркорларнинг энг асосий ишончига айландилар” .

“Қолаверса, бугунги кунда тадбиркорларда ўтган ва бугунги давр шароитларни таққослаш имконияти мавжуд. Хусусан, беш йил аввалги ҳолатлар ва ўз фаолиятим нуқтаи назаридан келиб чиқиб гапирсам, оддий тадбиркорлик фирмасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун камида икки ой вақт керак бўлар эди ва бунинг учун камида беш юз доллар керак бўлар эди”. Шу тариқа Бекзод Маматқулов тадбиркорлар ва улар фаолиятига бўлган кечаги ва бугунги муносабатлар ҳамда тафовутларни бирма-бир очиқ санаб ўтди.

Давомини батафсил видеода кўринг:

М.Эшмирзаева Ё.Мелибаев

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фаол тадбиркор” соҳадошларининг 5 йил аввалги ва бугунги мавқеи ҳақида... (+видео)