ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига асосан мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида бир гуруҳ наманганлик фаол тадбиркор давлат мукофотлари билан тақдирланди. Айни пайтда улар билан жойларда очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.
Давлатобод туманидаги “Fazman Tekstil” корхонаси раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳиби Неъмат Фазлиддинов билан аҳоли ўртасида ана шундай учрашув ўтказилди.
[gallery-13581]
Самимий руҳдаги мулоқотда тадбиркор юртимизда бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратилгани, ундан унумли фойдаланиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда нуронийлар, ёшлар, тадбиркорлар иштирок этиб, Неъмат Фазлиддиновнинг тадбиркорлик фаолияти ва тажрибаси билан яқиндан танишди. Ишбилармонлик муҳитини яратиш ҳақидаги суҳбат самимий ва қизғин тус олди. Тадбиркорликни эндигина бошлаётганлар учун керакли маслаҳатлар берилди.
ЎзА фотомухбири Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар