Фаол аёллар эсдалик нишонлари билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги фармони билан таъсис этилган "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳамюртларимизга тантанали топширилмоқда.
Мазкур эсдалик нишонини топширишга бағишланган тадбир Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ҳам юқори савияда ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова мамлакатимизда хотин-қизларнинг ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини янада кучайтириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масаласига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Оила, оналик ва болалик муҳофазаси, хотин-қизлар билан ишлашдаги фаоллиги учун бир гуруҳ фидойи опа-сингилларимизга "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони топширилди.
ЎзА