Фаол аёллар – жамият суянчи
Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Навоий вилоят Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Навоий вилоят Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ҳудудларда ушбу тизимда намунали фаолият олиб бораётган, обрў-эътиборли ва ташаббускор аёллар, фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассисларидан иборат жамоатчилик кенгашлари шакллантирилгани жойларда соҳада тўпланиб қолган муаммоларни самарали ечишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди. Жамоатчилик кенгашининг 37 нафар аъзоси яқиндан таништирилди.
Шундан сўнг сўзга чиққанлар опа-сингилларимизнинг жамият ҳаётида фаоллигини кучайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш, миллий, маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини, соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдирди.



