Фанлар олимпиадалари ғолиблари тақдирланди
Жорий йил ноябрь ойида Президент, ижод, ихтисослаштирилган ва умумтаълим мактабларининг 9-11-синф, касб-ҳунар мактаблари ҳамда академик лисейларнинг 1-2-курс талабалари ўртасида республика фанлар олимпиадасининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтган эди.
Ўтказилган олимпиадада 8 та – она тили ва адабиёт, рус тили, ўзбек тили, инглиз тили, немис тили, француз тили, тарих ва география фанлари бўйича 1 минг 644 нафар ўқувчи ўз билимини синовдан ўтказган. Якуний натижаларга кўра, 72 нафар ўқувчи ғолиб деб топилган.
Янги йил байрами олдидан фанлар олимпиадалари вилоят босқичида ғолиб деб топилган ўқувчиларни тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олган вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Исмоил Мирзаев ва бошқалар томонидан мамлакатимизда ёш авлодни билимли, баркамол қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, ёшларнинг билим, маҳорат ва истеъдодларини юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётгани, бунда фанлар олимпиадасиининг ўрни ва роли муҳим эканлиги таъкидланди.
Фанлар олимпиадалари вилоят босқичи ғолибларига тегишли диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофоти олиши учун махсус сертификатлар топширилди.
[gallery-15118]
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари