Наманганда Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллик юбелейи ҳамда Фарғона водийсида фан ва технологиялар йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди.

Наманган муҳандислик-технология институти ташаббуси, Фанлар Академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда академиклар, водий вилоятларидаги олий таълим муассасалари ректорлари ва етакчи профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, тадқиқотчилар иштирок этди.  

Конференцияда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев, Наманган шаҳар ҳокими Ғофуржон Жамолов мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантириш, моддий-маданий меросимизни чуқур ўрганиб, амалга оширилган илмий-тадқиқотларга таянган ҳолда мустақил миллий тараққиёт йўлини янги босқичда давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Анжуманга Наманган вилояти мезбонлик қилаётгани, қолаверса Фанлар академиясининг 80 йиллик юбилейига бағишланган тадбирга улангани бежизга эмас, – деди Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев. – Ўз бағрида элликка яқин академикларни вояга етказган водий аҳли бунга тўлиқ ҳақли, деб ҳисоблайман. Юртбошимиз ташаббуси билан 2017 йилда ўтказилган академиклар сайловида 32 та академик сайланган бўлса-да, шулардан уч нафари Иброҳим Абдураҳмонов, Комилжон Тожибоев, Сирожиддин Зайнобиддинов Фарғона водийси фарзандларидир.

Илм-фан ва таълимни ривожлантиришга оид долзарб муаммоларни аниқлаш ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида таҳлил қилиш, барча йўналишларда тадқиқотлар олиб бориш ва унинг натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштиришда кўмаклашиш бугуннинг устувор вазифаларидан ҳисобланади. Бу борада Фанлар академиясининг илмий ташкилотлари фидокорона меҳнат қилмоқда.  

[gallery-11864]

Фанлар Академияси илмий ташкилотлари ҳудуддаги университет ва институтлар билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни олиб бориш ва амалий натижаларни татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, сўнгги беш йилда академия мутахассислари раҳбарлигида водий вилоятларидан 170 нафар ходим ўз илмий-тадқиқот мавзуларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, фалсафа – “PhD” ва фан докторлари – “DSc” илмий даражасига эга бўлди. Наманган давлат университетида Фанлар Академияси Математика институти бўлими очилган, унда илмий даража олган наманганлик беш нафар фан – “DSc” ва тўрт нафар “PhD” - фалсафа доктори фаолият олиб бормоқда. Академия томонидан Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари олимлари билан ҳамкорликда илм-фан соҳасида бир қатор салмоқли ютуқларга эришилмоқда.  

Хусусан, Ахсикент ёдгорлигида Фарғона водийсида биринчи марта Қорахонийлар даврига оид деворий расм ва бошқа объектда архитектура безаклари топилди. Тадқиқотлар натижасида биринчи шаҳристоннинг ичида XI-XII асрларга оид қўшсинч услубида қурилган, икки қаватли, 15-16 хонали маҳобатли турар-жойлар аниқланди. Ҳозирда Ахсикент ёдгорлигида очиқ осмон ости музейи фаолият олиб бормоқда. Академик Аҳмадали Асқаров раҳбарлигида Наманган давлат университети билан ҳамкорликда Норин туманида жойлашган Учтепа қишлоғидаги “Учтепа-2” Булоқмозор ёдгорлигида археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Натижада, Ислом динига қадар бўлган оловпарастлик ибодатхонаси ҳамда кўплаб буюмлар аниқланди. Археологлар бу ерда очиқ осмон остидаги музей ташкил этиш ишларини амалга оширмоқда.  

Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг Боғдод филиалида маҳаллий шароитга мос ғўза, буғдой, соя каби қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари яратилди. Синовлардан муваффақиятли ўтган элита уруғлар фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда. Замонавий биотехнологик усулларни татбиқ қилиш ва кенг қўллаш натижасида 94 та узум ва 32 та буғдой навлари учун халқаро стандартларга мувофиқ генетик паспортлари яратилди.

Геномика ва биоинформатика маркази олимлари томонидан Қува туманидаги анорчиликка ихтисослашган “Анорчилик агрофермаси” жамиятининг дала майдонида анорнинг “in vitro” оналик боғи ташкил этилиб, соғломлаштирилган анорнинг минг туп кўчати экилди. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти мутахассислари томонидан Фарғона водийсининг иқлим шароитига мос, юқори ҳосилдор, тезпишар “Самара” ҳамда механизацияда теришга мос истиқболли “Замин” ғўза навлари жорий этилди. “Фарғонаазот” кимё корхонасида Фанлар академиясида яратилган технологиялар асосида ўғитлар ва дефолиантлар ишлаб чиқарилмоқда.  

Шунингдек, водий олимлари томонидан Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти  билан ҳамкорликда 150 мингдан ортиқ биноларнинг электрон техник паспортлари шакллантирилди. Стерилланган тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари, ичимлик сувини тозалаш ва зарарсизлантириш қурилмалари, радиоизотопларни ишлаб чиқариш амалга оширилди.

Анжуманнинг дастлабки маърузалар қисмида Ўзбекистонда энергетиканинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, водий ҳудудларида пахта ва ғалла экинлари ҳосилдорлигини ошириш, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги сейсмик хавфлар борасида илмий-амалий жиҳатдан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Конференция иши машинасозлик, пахтачилик ва ўсимликшунослик, кимёвий технология шўъбаларига бўлинган ҳолда давом эттирилди.

Анжуманда қайд этилганидек, сўнгги йилларда юртимизда таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини оширишга эътибор кучаймоқда. Хусусан, бошланғич ва ўрта махсус таълим тизими қайта ташкил этилиб, моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, алоҳида фанлар чуқурлаштирилган таълим масканлари, нодавлат мактаблар каби таълимнинг янги шакллари жорий этилди. Саксондан ортиқ янги университет, Европа, Осиё ва Американинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари очилди, кўчма кафедра ва факультетлар ташкил этилиб, хорижий давлатларнинг етакчи олим ва ўқитувчилари ўқув жараёнларига жалб қилина бошланди.

Фан ва технологияларни жадал ривожлантиришда физика, техника ва математика фанларининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Шу маънода, ҳукумат қарори билан “Ярим ўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника”, қўшма “Халқаро қуёш энергияси институти”, “Юқори технологиялар маркази” каби янги илмий-тадқиқот институтлари очилди. Бу эса мамлакат халқ хўжалигини ривожлантириш учун зарур бўлган, илм-фанни талаб қилувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини бермоқда.

Икки кун давом этган анжуманда Фарғона фодийсида фан ва технологияни ривожлантириш масалалари фаол муҳокама қилиниб, олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари самараси, таклиф этилаётган лойиҳалар мазмун-моҳиятига соҳа вакиллари эътиборини қаратиш орқали мавжуд муаммоларга илмий томондан ечим топишга эътибор қаратилди.

Конференция якунларига кўра, олий таълим муассасаларида илмий-инновацион йўналишларда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш,  шу жумладан, фундаментал ва амалий грант лойиҳалари бўйича халқаро танловларда биргаликда иштирок этиш, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш орқали дўстона алоқаларни янада кенгайтириш, илм-фанни янада ривожлантириш асносида ишлаб чиқариш корхоналаридаги долзарб масалаларни илмий жиҳатдан ҳал этиш каби муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Оқилхон Дадабоев,  

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фан ва технологиялар ривожи – давр талаби