Бугун Ўзбекистонда иккинчи Фан ва атом фестивали ўз ишини онлайн форматда бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси кўмагида ташкил этилган ушбу фестивал илм-фан ва техника соҳасидаги миллий ютуқлардан жамоатчиликни хабардор қилиш, ёшлар ўртасида техник мутахассисликларни тарғиб этиш, инсонларнинг атомни тинчлик мақсадида ишлатиш бўйича хабардор қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбирда “Ўзатом» агентлиги бошқарма бошлиғи Шавкат Абдукомилов, Россиянинг Ростов Дон Атом технологиялари ахборот маркази раҳбари ўринбосари Алексей Боровик ва бошқалар фан ва атом фестивалининг анъанавий ўтказилиши ушбу соҳани янада ривожлантириш ва бу йўналишдаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Айтиш жоизки, жорий йил коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар туфайли фестиваль онлайн шаклда ўтказилмоқда. Икки кунлик дастур ўзбек ва рус олимларининг маърузалари, илмий ўқишлар, очиқ мунозаралар, викториналар, ток-шоулар, ўзбек ва рус тилларида ўтказиладиган маҳорат дарсларини ўз ичига олади.

Тадбирда эксперт Алексей Боровик "Нима учун айнан атом" мавзусида соҳани ривожлантиришга қаратилган қизиқарли илмий хулосаларини баён этди.

- Атом электр станциялар фаолияти ўзининг қуввати ва экологик жиҳатдан зарарсиз экани билан муҳим ҳисобланади, - деди Алексей Боровик. - Шу билан бирга, улар энергия манбаларини узлуксиз таъминлаши ва атроф-муҳитга зарарсизлигини алоҳида қайд этиш лозим. Бугун яратилаётган замонавий ядро блоклар 60 йил ишлаш қувватига эга. Дейлик, қуёш батареялари 25 йилга мўлжалланган ва бундай станциялардан электр энергия ишлаб чиқариш қимматга тушади. АЭСлар орқали электр энергия олиш эса арзон. Демоқчиманки, ушбу замонавий манбага талаб бор ва бугунги кунда Венгрия, Финляндия, Франция каби Европа давлатарида АЭСлар барпо этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фестивалда Ўбекистоннинг етакчи эксперт-мутахассислари, Фанлар академияси, Ядро физикаси институти, "Москва муҳандислик-физика институти" Миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент филиали, “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасининг Материалшунослик институти, Навоий тоғ-кон металлургия комбинати, «UzlitiEngineering» компанияси, “Ўзатом” агентлиги, “Ақлли шаҳар – Рақамли Тошкент” ва MyWay лойиҳалари вакиллари онлайн иштирок этмоқда.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фан ва атом фестивали: нима учун айнан атом?