Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимининг 5 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг ишланмалари кўргазмаси ҳамда «Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси – ривожланиш ва тараққиёт гарови» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Ушбу кўргазма ва халқаро конференцияни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш, жумладан, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, тоғ-кончилик, фармацевтика соҳаларини ривожлантиришдаги салмоқли илмий ҳажмдор маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда янги технологияларни татбиқ этиш, мавжудларини такомиллаштириш.  

Кўргазмада Материалшунослик, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги, Ион-плазма ва лазер технологиялари, Физика-техника, Ядро физикаси, Ўсимлик моддалари кимёси, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси, Микробиология, Умумий ва ноорганик кимё, Полимерлар кимёси ва физикаси, Биоорганик кимё институтлари, ФА Қорақалпоғистон бўлими ҳамда Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб-чиқариш илмий-техник маркази олимларининг 100 га яқин ишланмалари намойиш этилди. 

Шунингдек, кўргазмада Навоий вилоятида жойлашган йирик саноат корхоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги кластерлари вакиллари ва фермерлар, жами 200 га яқин иштирокчилар қатнашди. 

Бундан ташқари, 10 дан ортиқ хорижий давлатлар, жумладан, Болгария, Латвия, Беларусь, Россия, Хитой, Германия, Бельгия давлатлари ҳамда Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари илмий-текшириш институтлари, Илмий марказлари олимлари иштирок этди. 

Мазкур кўргазма ва халқаро конференция олимлар томонидан яратилаётган илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилиш, сўнгги илмий ишлар натижалари билан кенг жамоатчиликни таништириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш имконини беради.  

Д.Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси – ривожланиш ва тараққиёт гарови