Андижонда биология фанлари доктори, профессор Толибжон Мадумаров номидаги биология фани олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан вилоятдан етишиб чиққан олим, профессор ҳамда академиклар шарафига вилоят фан олимпиадалари ўтказилиши анъанага айланди. Мазкур лойиҳа доирасида шу кунга қадар академик С. Зайнобиддинов, профессорлар Р. Шамсуддинов, А. Нурмонов, С. Раҳимов, И. Асқаров шарафига физика, тарих, инглиз тили, она тили ва адабиёти, кимё фанларидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадалари ўтказилди.

Мамлакатимиз биология фанининг етук олимларидан бири, биология фанига оид қатор илмий ва услубий қўлланмалар муаллифи, профессор Толибжон Мадумаров шарафига ўтказилган биология фани олимпиадасида жуда кўп ўқувчи ёшлар ўз билимини синовдан ўтказди.

[gallery-6524]

Фан олимпиадаси баҳсларининг туман, шаҳар босқичларида 2 минг нафардан зиёд ўқувчи иштирок этди. Улар орасида юқори натижаларга эришган 150 нафар ёш қимёгар вилоят босқичида ғолиблик учун баҳслашган.

Пахтаобод туманидаги 34- умумтаълим мактабида ўтказилган фан олимпиадаси вилоят босқичининг якуний натижаларига кўра, Андижон туманидаги 10- давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 10- синф ўқувчиси Розия Ёқубжонова биринчи ўринни қўлга киритди. Умуман, мазкур фан олимпиадасида 15 нафар ўқувчи ғолиб, деб топилди.

Ғолиблар вилоят халқ таълими бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фан олимпиадаси: энг муносиблар ғолиб бўлди