Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлари савдо расталаридаги “Family-s” бренди остида чиқарилаётган маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда.

Мазкур маҳсулотлар Нукус туманининг чекка “Кердер” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2004 йилда ташкил этилган “Қўнғиротбой-Меҳри” фермер хўжалигининг сутни қайта ишлаш цехида ишлаб чиқарилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан сўнгги йилларда чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, фермер хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан қишлоқ жойларида амалга оширилаётган ишлар чекка ҳудудларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг учун уларга барча шароит яратиб берилмоқда.

[gallery-17758]

Мана шундай имкониятлардан самарали фойдаланиб келаётган тадбиркор Есенбай Айтмуратов чорвачилик соҳасида яхши натижаларга эришиб келмоқда. Фермер хўжалигига 12 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, дастлаб Франция ва Дания мамлакатларидан 252 бош наслли қорамол келтирилди. Ҳозир кунига 3 тоннага яқин сут соғиб олинмоқда. Фермер хўжалиги қошида сутни қайта ишлаш цехи ташкил этилди.

–Бугунги кунда 700 бошга яқин қорамол боқилмоқда, –дейди фермер хўжалиги раҳбари Е.Айтмуратов. –Банкдан олинган 12 миллиард 680 миллион сўм кредит эвазига хориждан қорамол ва Италия мамлакатидан сутни қайта ишлайдиган замонавий технологиялар харид қилдик. Асосий мақсадимиз аҳолини арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлашдир.

Фермер хўжалигида 70 нафардан зиёд киши иш билан таъминланган. Сут соғиш ишлари замонавий технологиялар ёрдамида амалга оширилади.  

Қорамоллар наслини янада яхшилаш, чорвачиликда юқори маҳсулдорликка эришиш, ҳайвонлар касалликларининг олдини олишда сунъий уруғлантириш муҳим аҳамиятга эга. Фермер хўжалигида жорий йилнинг бошидан буён сунъий уруғлантириш орқали 60 та бузоқ олинди. Улар ветеринар мутахасисларнинг назорати остида бўлса, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати текширилиб борилади. Фермер хўжалиги раҳбарининг таъкидлашича, сутни қайта ишлаш натижасида қатиқ, қаймоқ,  творог, сузма сингари 12 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Фермер хўжалиги раҳбари Хитой Халқ Республикаси ҳамда Германия мамлакатларида ўтказилган кўргазмаларда иштирок этиб, тажриба орттириб қайтди. Президентимиз соврини учун ўтказилган “Ташаббус-2011” кўрик-танловида иккинчи ўринни эгаллади. Ўтган йили Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган байрам томошаларида трактор билан тақдирланди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/MAVztIZK064?si=ubkgclpj-b9j07Z2" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Family-s” бренди остидаги маҳсулотларга талаб ортмоқда