“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан Президентимизнинг жорий йил 12 августдаги "Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармони ижроси доирасида пойтахтимиздаги йирик тадбиркорлик субъектлари учун “Факторинг хизмат турининг афзалликлари” мавзусида тарғибот ва ташвиқот тадбири ўтказилди. Учрашувда тадбиркорларга имконият сифатида йўлга қўйилган факторинг хизматларининг афзаллик ва қулайликлари тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Маълумот учун, факторинг пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш ҳисобланади. Яъни, кечиктирилган тўлов шарти билан етказиб берилган товар ёки хизматлар учун тўловни талаб қилиш ҳуқуқини банкка ўтказишдир. Содда қилиб айтганда, сотувчи банкка маълум ҳақ тўлаш эвазига кечиктирилган тўловни олдиндан олади.  Факторинг хизмати жорий қилингунга қадар сотувчилар кечиктирилган тўлов шарти асосида товар етказиб берган ҳолларда айланма маблағларни тўлдириш учун кредит олишига тўғри келган. Бунда гаров таъминотининг етишмовчилиги, баҳолаш, суғурталаш ва нотариал расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларнинг мавжудлиги каби омиллар тадбиркорларнинг молиявий имкониятларини чеклаб келган.  

Факторинг хизмати эса тадбиркорларга гаров таъминотисиз ва соддалаштирилган тартибда маблағ олиш имкониятини тақдим этади.  

–Ҳисоб-рақамимиз “Ўзмиллийбанк” АЖ  Олмазор БХМда бўлгани учун барча пул айланмаларимиз шу банкдан ўтади, – деди “PROMEAT” МЧЖ бошқаруви директори  Гулноза Усмонова. – Кредит шартномаси асосида миллий ва хорижий валютада пул айланмалари, чорва молларини сотиб олиш ҳамда ходимлар учун микро ва автокредитлар олиш каби пул амалиётлари ҳам шулар жумласидан. Эндиликда бизга жуда қулай бўлган факторинг молиялаштириш тизими анчадан бери кутилган тарихий воқеалардан бири бўлди, десак бўлади. Ўз навбатида, “Ўзмиллийбанк” АЖ Олмазор филиали томонидан биринчилар қаторида ушбу хизмат туридан фойдаланиш имкони яратиб берилди. Бу гаровсиз пул маблағларидан тез фойдаланиш ҳамда товар айланмасини янада ошириш учун замин бўлиб хизмат қилади.

Таъкидлаш зарур, айни пайтда “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан мижозларга электрон платформа орқали, яъни банкка бормасдан туриб факторинг хизматидан фойдаланиш имконияти яратилган.  

Хулоса қилиб айтганда, ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш давр талаби экан, Ўзмиллийбанк бу борада ҳар доим ишончли ҳамкорликка тайёр. Шу боисдан банк хизматларини тақдим этишда янги ташаббус ва илғор таклифларни илгари суради.  

Гулноза Бобоева,  

Рустам Назарматов (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Факторинг хизмати тадбиркорлар учун жуда қулай