Бугун китобхонлик, нашриёт-матбаа соҳаси ривожи янги босқичга кўтарилмоқда. Юртимизда мутолаага бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам юқори эканлигини нашриётларнинг жадал фаолиятида ҳам кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигидаги Ёшлар пресс-клубида ёшларнинг севимли нашриётига айланиб улгурган “Faktor books”  нашриётининг бир йиллик сарҳисоб тадбири ўтказилди. 

Тадбир давомида жаҳонга машҳур бестселлер асарлардан Эрих Мария Ремаркнинг “Ортга йўл” романи ҳамда Жером Клапка Жеромнинг “Қайиқдаги учовлон – ит ҳисобга кирмайди” сатирик қиссаси тақдимот қилинди. 

Таржимонлар, кенг китобхонлар жамоаси ва мутолаага бефарқ бўлмаган инсонлар нашриётнинг келгусидаги режалари, янги лойиҳалари, жумладан, забардаст ўзбек адабиёти намоёндаларининг асарларидан иборат “Икар” адабий лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот улашилди. 

– 56 ёшимда илк китобим чиққан, – дейди адиб Маҳмуд Бўрон. – Газета, журналларда ижоди билан кўриниш бошқа, китоб ҳолида чиққани бошқа экан. Ҳозир ёзувчилар нега кам китоб чиқаради, биласизми? Чунки уларда маблағ кам. Чунки бугун аксарият нашриётларда муаллиф ўз пулига китоб чиқаради, ўзи сотади, ҳам. “Faktor books” нашриётида ундай эмас. Менинг таржима китобим шу ерда бепул нашр этилди. Имкон бўлса яна ҳамкорликни давом эттираман. 

Нашриёт ходимлари, китобхонлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар адабий кечани янада файзли ўтишига ҳисса қўшди. 

Тадбир сўнгида нашриёт китобларининг улгуржи нархдаги ярмаркаси ҳам ташкиллаштирилди. 

Д. Маматова,  ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Faktor books” нашриёти бир ёшда