Фахрийлар фахримиз
Бугунги тинч ва осойишта кунларимизнинг асосчилари бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамиша халқимиз ардоғида.
Бугунги тинч ва осойишта кунларимизнинг асосчилари бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамиша халқимиз ардоғида.
Уларга иззат-икром кўрсатиш, ҳолидан хабар олиш эзгу қадриятларимиздан бири ҳисобланади. Фашизмга қарши мардонавор жанг қилган, оғир машаққат ва мусибатларни бошдан кечирган қаҳрамонлар, халқимиз эркинлиги ва озодлиги учун жон фидо қилган инсонлар хотираси ҳамиша барҳаётдир.
Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 5 май куни Қарши давлат университети ректори, профессор Б.Шоимқулов ва профессор Н.Шодмонов Деҳқонобод тумани “Откамар” МФЙ Откамар қишлоғида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдилаким бобо Жабборов хонадонига ташриф буюрди.
Қарши давлат университети ректори Б.Шоимқулов Абдилаким бобони байрам билан табриклаб, юртимиз, халқимиз тинчлиги йўлида қилган хизматлари учун ўз миннатдорлигини билдирди. Худди шу куни Қарши давлат университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Ж.Шоназаров Яккабоғ туман ҳокимлиги мутасаддилари билан биргаликда Яккабоғ тумани Хиёбон МФЙ Хиёбон қишлоғида яшовчи иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Менгиш бобо Салимов ҳолидан хабар олди.
Ташриф давомида отахон билан дилдан суҳбат қурилди. Уруш хотиралари ёдга олиниб, бугунги тинч ва осойишта кунларга шукроналар айтилди.