Эъзозахон Раҳмонова Ўзбекистон чемпионига айланди
Жиззах шаҳрида таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати қизғин ўтмоқда.
Мусобақанинг ёшлар ўртасидаги беллашувларида вазни -42 кг. бўлган Эъзоза Раҳмонова ярим финалда Осиё Муратовани, сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида эса Зуҳра Исмоиловани енгиб, мамлакат чемпионига айланди. Бу эса истеъдодли таэквондочимизга нуфузли турнирларда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этиш ҳуқуқини берди.

Шунингдек, мазкур ёш тоифасида Самира Ҳайитова, Нозимахон Абдужабборова ҳамда Моҳидил Ўктамжонова, йигитлар орасида Ёсинбек Одилов, Азизбек Муродов ва Алишер Пак шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА