Эйнштейн қўлёзмаси рекорд нархда сотилди
Альберт Эйнштейннинг машҳур нисбийлик назарияси қўлёзмаси Париждаги ким ошди савдосида рекорд даражадаги қийматга кўтарилди.
Эйнштейн қўлёзмалари учун аввалги энг кўп маблағ 2018 йил Нью-Йоркда “Худо ҳақидаги мактуб” учун берилган - 2,8 миллион доллар. 2017 йили Қуддусда “Бахт сири” мактуби 1,56 миллион долларга баҳоланган эди.
Бу гал олимнинг қўлёзмаси 2 миллиондан 3 миллион еврогача баҳоланиб, қўшимча тўлови билан 11,6 миллион еврога сотилди.
Олдин сотилган қўлёзмалардан фарқли ўлароқ, буниси жуда ноёб илмий иш экани айтилмоқда.
Альберт Эйнштейн 1955 йил 76 ёшида вафот этган. Унинг 1951 йил тилини чиқариб тушган суръати жуда машҳур.
Улуғбек Маҳмирзаев