Европанинг энг яхши футбол стадиони
"Money.co.uk." портали Европанинг энг яхши 32 та футбол стадионлари номини аниқлади.
Унга кўра, Дортмунднинг “Боруссия” клубига тегишли стадион кўҳна қитъанинг энг яхшиси, деб топилди.
Кейинги ўринларни Бухарестдаги “Миллий” стадион, Барселонадаги "Камп Ноу", Мадриднинг "Сантьяго Бернабеу", Кардиффдаги “Миллениум” ва Aнглиянинг “Тоттенхем Aрена”си эгаллади.
ЎзА