Европа давлатлари фуқаролари йирик технология компаниялари устидан қатъий назорат талаб қилмоқда.

Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган рақамли қоидаларга нисбатан жамоатчилик фикри ўрганилган. Сўровларга кўра, Франция, Германия ва Испания фуқаролари технология гигантларининг таъсири устидан қаттиқроқ назорат ўрнатилишини  исташмоқда. “YouGov” тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўровда қатнашганлар бу масалада ЕИнинг мавжуд қонунлари етарли эмаслигини айтишмоқда. 

Францияда сўровда иштирок этганларнинг 63 фоизи, Германияда 59 фоизи ва Испанияда 49 фоизи йирик технология компаниялари – “Google”, “Meta”, “Amazon” ва бошқалар устидан амалга оширилаётган назорат чоралари етарлича эмаслигини билдиришган. Яъни, европаликлар бу компанияларни Европа бозорида ва жамият ҳаётида ўта кучли таъсирга эга, деб ҳисоблашмоқда.

Шунингдек, гигант компанияларни назорат қилувчи қонунлар жуда кучли деб ҳисобловчилар сони анча кам: масалан, Францияда 7 фоиз, Германияда 8 фоиз ва Испанияда 9 фоизни ташкил қилади. 

Мазкур сўров 2022 йили Европа Иттифоқи қабул қилган “Рақамли хизматлар” тўғрисидаги ва “Рақамли бозорлар” тўғрисидаги қонунлар асосида ўтказилган. Бу қонунлар технология гигантларининг фойдаланувчиларга таъсирини чеклаш, рақобатни таъминлаш ва бозорда адолатли шароит яратишга қаратилган.

Бироқ мазкур қонунлар АҚШ билан савдо баҳсини келтириб чиқарган. Қўшма Штатлар расмийлари бу сўровномаларни Америка компаниялари учун “асоссиз тўсиқлар” деб баҳолаган. Европа Иттифоқи эса бунга қарши чиқиб, шу йўл билан бозор қоидаларини ҳимоя қилишини маълум қилган.

– Биз ўз бозор қонун-қоидаларимизни қандай қўллашимизни биламиз ва ҳеч ким бизга нима қилиш кераклигини айтишига йўл қўймаймиз, - деди Европанинг рақобат бўйича комиссари Тереза Рибера.

Сўров натижаларига кўра, унда қатнашганларнинг кўпчилиги технология компаниялари ЕИдан кўра каттароқ таъсирга эга деб ҳисоблаши маълум бўлди. Бу эса ахборот, реклама ва рақамли платформалар орқали технологик компаниялар жамият ва сиёсатга кучли таъсир ўтказаётганини англатади.

Шу билан бирга, ушбу натижалар ЕИ қонун чиқарувчилари учун муҳим сигнал ҳисобланиши айтилмоқда. Кўпчилик ЕИ расмийларидан рақамли дунёда адолат ва хавфсизликни таъминлаш учун қатъий чораларни кутмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-KF0Py6vPn0" title="Yevropaliklar texnogigantlar ustidan nazoratni kuchaytirmoqchi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

К.Бекжонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европаликлар техногигантлар устидан назоратни кучайтирмоқчи (+видео)