Европадаги энг баланд тоғ пасайгани маълум бўлди
Ғарбий Европадаги энг баланд тоғ бўлмиш – Монблан тўрт йил ичида бир метрга пасайган, дея хабар берди France Bleu радиостанцияси.
Тадқиқотчилар берган ҳисоботга кўра, тоғнинг ҳозирги баландлиги 4807,81 метрни ташкил қилмоқда. 2017 йилда эса Монбланнинг баландлиги 4808,72 метр бўлган.
France Bleu маълум қилишича, геодезия экспедицияси 16-18 сентябрь кунлари ўтказилган. Ўшанда мутахассислар тоғ баландлиги билан боғлиқ ўзгаришни тепадаги қор қопламининг камайиши билан изоҳлаган.