Европанинг баъзи давлатларида аҳоли сонининг камайиб бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва бошқа бир қатор соҳаларда иш кучига бўлган талабнинг ортишига олиб келди. Бу эса ушбу давлатларга меҳнат миграция оқимининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий давлатларга мутахассисларни тайёрлаш ва юбориш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Ушбу масалада агентликнинг Европа давлатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Сардор Маҳаммадиев билан суҳбатлашдик.
- Агентлик томонидан юртдошларимизнинг Европа меҳнат бозорига чиқишлари учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?
- Ташқи меҳнат миграцияси соҳаси йилдан-йилга ўз мақсадларини, келажак истиқболларини белгилаб бормоқда. Фуқароларга бир қанча имтиёзлар ва рағбатлантиришлар бериб борилмоқда. Умуман агентлик ривожланган мамлакатларнинг 100 дан ортиқ ҳамкорлик шартномаларига эга. Ушбу шартномалар фуқароларга айнан техник ишлаб чиқариш соҳалари, қурувчилик, юк автомобиллари ҳайдовчилиги, меҳмонхона хизматлари, ишлаб чиқариш корхоналари каби ўнлаб соҳаларни кўзда тутади... (давоми видеода)
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/SYOT_Pngang?si=SsC7ksV3QRPl4BhM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА