Европада муҳожирлар муаммоси такрорланади
Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер “Ефроиттифоқ мамлакатларида 2015 йилги муҳожирлик таназзули такрорланиши мумкин”, деб ҳисоблайди.
Германия ички ишлар вазири Хорст Зеехофер “Ефроиттифоқ мамлакатларида 2015 йилги муҳожирлик таназзули такрорланиши мумкин”, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда у “Bild”нашрига берган интервьюсида маълум қилган.
“Агар муҳожирлар оқими муаммосини ҳал қилишга Евроиттифоқнинг кучи етмаса, минтақада 2015 йилги таназзул такрорланади”, дейди Зеехорф.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Европага кўчиб келган 1,5 миллион муҳожирнинг аксарияти Германияга жойлашган.