ЕВРОПА ЛИГАСИ: «Манчестер Юнайтед» ва «Интер» ярим финалда
Бугун тунда Европа лигасининг чорак финал доирасидаги дастлабки икки ўйини ўтказилди.
Бугун тунда Европа лигасининг чорак финал доирасидаги дастлабки икки ўйини ўтказилди.
«Интер» - «Байер» учрашувнинг биринчи бўлим биринчи ярмидаёқ томонлар ўйин масаласини деярли ҳал этиб бўлишди. 15-дақиқада Никола Барелла миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб Ромелу Лукаку орадаги фарқни оширди. Кай Хавертснинг жавоб голи эса якунда ҳеч нарсани ҳал этмади. Натижада «Интер» ярим финалга йўлланмани нақд қилди. Ушбу босқичда Конте жамоаси «Шахтёр» – «Базел» тўқнашуви ғолиби билан куч синашади.
«Манчестер Юнайтед» - «Копенгаген» учрашувида эса инглизларнинг ягона голи учрашув тақдирини ҳал этди. Учрашувнинг қўшимча вақтида Фернандеш томонидан киритилган ягона гол англияликларнинг ярим финалга йўлланма олишини таъминлади. Энди «МЮ» ярим финалда «Вулверхэмптон» ва «Севилья» жуфтлиги ғолибига рўбарў келади.
Европа Лигаси. Чорак финал:
МАНЧEСТEР ЮНАЙТEД (Англия) – КОПEНГАГEН (Дания) - 1:0
Гол: Фернандеш (95).
ИНТEР (Италия) – БАЕР (Германия) – 2:1
Голлар: Николо Барелла (15), Ромелу Лукаку (21) - Кай Хаверц (25).
Бугун тунда бўлиб ўтадиган ўйинлар:
«Шахтёр» – «Базель»
Вулверхэмптон — Севилья
Ярим финал
16 август
«Интер» — «Шахтёр»/”Базель”
17 август
«Вулверхэмптон»/”Севилья” — «Манчестер Юнайтед»
Финал. 21 август.