Европа кенгаши Президентининг ташрифи якунланди
Мамлакатимизда меҳмон бўлган Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Самарқандга сафари давомида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар”мажмуасини томоша қилди.
Яқинда фойдаланишга топширилган ва нуфузли халқаро форум ва анжуманларга мезбонлик қилган мазкур кенг қамровли туристик марказ ва бу ердаги иншоотлар делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.
Шу билан Европа кенгаши Президентининг юртимизга ташрифи якунланди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА