Жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари мамлакатимиз Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида бўлиб ўтадиган илк саммитга мезбонлик қилади. Бу икки минтақа ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш борасидаги геосиёсий манфаатларни намойиш этишда муҳим қадамдир.

Мазкур тадбир олдидан 12-18 март кунлари Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича еврокомиссари Йозеф Сикела Марказий Осиёнинг бешта мамлакатига ташриф буюрди. Комиссар минтақа давлатлари орасидаги сўнгги кунларни Ўзбекистонда ўтказди. Хусусан, ташриф режасига кўра, 17-март куни европалик меҳмонлар ОКМКда бўлишиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди. 

Делегация таркибидаги Европа Иттифоқи ҳамда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчилари, Халқаро шериклик бўйича еврокомиссар директорати, Европа инвестиция ҳамда тикланиш ва тараққиёт банки вакилларини “Металлург” маданият саройида ОКМК бошқарув раиси Aбдулла Ҳурсанов кутиб олди. 

Таъкидлаш лозимки, 2024 йил 5 апрель куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида муҳим хомашё соҳасида барқарор қиймат занжирларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув Меморандуми имзоланган эди. Бу юртимизда маъдан қазиб олиш саноатини ривожлантиришга ёрдам бериб, Европа Иттифоқи учун мис ва молибден каби маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини беради. Мазкур меморандум доирасида ҳамкорлар учун аниқ мақсадлар белгиланган йўл харитаси ишлаб чиқилган. 

Меҳмонлар дастлаб, ОКМК бошқарув раиси Aбдулла Ҳурсанов ҳамроҳлигида “Металлург” маданият саройи фаолияти ҳамда комбинат музейи билан танишди. Шундан сўнг “Қалмоққир” ва “Ёшлик-1” конларида ҳам бўлди. 

Дарҳақиқат, ОКМК Европа Иттифоқининг ривожланган мамлакатларидан бири Германия билан манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, унинг доирасида ўтган йил у ердан асбоб-ускуналар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар импорт қилинган. Германияга эса 2023 йил мис-катоди, мис-катанкаси ва 2024 йил палладий кукуни экспорти амалга оширилган. 

Меҳмонларнинг навбатдаги манзили, йилига 60 миллион тонна маъданни қайта ишлаш қувватига эга 3-Мис бойитиш фабрикаси бўлди. Европа делегацияси вакилларига фабриканинг ишлаб чиқариш қуввати, ундаги технологик жараёнлар ва ўрнатилаётган ускуналар ҳақида тўлиқ маълумот берилди. 

Маълумот учун, бугунги кунда йирик руда омборида бетон ишлари ва шамол қайтарувчи металл қурилмалари монтаж ишлари 100 фоизга бажарилган. Ушбу омбор тагида жойлашган Германиянинг “AUMUND” компаниясида ишлаб чиқарилган 16 дона руда таъминлагичлар ўрнатиш ишлари якунланган. Бундан ташқари, ўрта майдалаш корпусида бетон ишлари тугаган. Консули ўрта майдалагичларидан жами 8 донасининг монтаж ишлари якунланган ва 4 таси ишга туширилган. 

Флотациялаш цехида бетон ишлари 100 фоизга бажарилган ва Финляндиянинг “METSO OUTOTEC” компанияси томонидан флотациялаш бўлими учун ҳажми 300 метр кубни ташкил этувчи флотациялаш қурилмалари жами 6 та бўлимида монтаж ишлари якунланиб, 1 та бўлимининг ускуналарини юргизиш ишлари амалга оширилмоқда. Финляндиянинг “METSO OUTOTEC” компаниясида ишлаб чиқарилган диаметри 17 метрни ташкил этувчи 6 та ва 28 метрни ташкил этувчи 2 та қуюлтиргичларнинг монтажи якунланиб, бугунги кунда ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда. 

Меҳмонлар Германиянинг “Aurubis” компаниясининг ўқув маркази намунаси асосида фаолият юритиб келаётган Муҳандислик мактабида ҳам бўлди. Ҳозирда мактабда дарс жараёнлари Фрайберг техника университети кончилик академиясининг профессор-ўқитувчилари иштирокида онлайн ва офлайн форматда ташкил этилмоқда. Шу билан бирга, Германия, AҚШ, Япония, Жанубий Корея, Италия каби ривожланган давлатлардан профессор ўқитувчилар дарс бермоқда.

Дуал таълимга мўлжалланган Фрайберг техника университети кончилик академияси, “Aurubis” AG ва “GP Günter Papenburg” AG компанияларининг кадрларни тайёрлаш бўйича таълим методологиялари асосида комбинат мутахассислари, хорижий ҳамкор ташкилотлар иштирокида ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, информатика ва инглиз тили фанлари дарслари чуқурлаштирилган тартибда ўқитилмоқда. 

Икки томонлама самимий руҳда ўтган учрашув давомида ОКМК ва Европа иттифоқи ўртасидаги модернизация, экология, инвестициялар йўналишларидаги ҳамкорликни ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан комбинатда қурилаётган янги мис комплексини “KfW IPEX-Bank” ва Европа инвестиция банки орқали молиялаштириш имкониятлари ҳамда кредитлаш механизмлари ва грант дастурлари кўриб чиқилди. 

– Биз бугун комбинат фаолияти билан танишдик. Дунёдаги энг катта конлардан бирида бўлдик. Муҳандислик мактабида таълимга кўрсатилаётган эътибор таҳсинга лойиқ. Бундан ташқари, амалга оширилаётган лойиҳалар келгуси 20 йилда муваффақиятли бажарилса бу 400 йиллик фаровон келажакни англатади. Бундан ҳам муҳими Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятидир. Нодир металлар қазиб олиш, хомашёни қайта ишлаш, қайта тикланадиган энергия ҳамда рақамли ва яшил иқтисодиётга ўтиш ҳақидаги ҳамкорлик масалалари бизни қувонтирди. Биз жуда мамнунмиз ва Европанинг 50 миллионга яқин ва Марказий Осиёнинг 80 миллион нафар аҳолиси фаровон келажак учун бирлашишидан хурсандмиз, – дейди Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича еврокомиссари Йозеф Сикела. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари ОКМКда бўлди