Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази томонидан «Сифат инфратузилмасини яхшилашда синов лабораторияларининг ўрни ва мувофиқликни баҳолаш тизимидаги янгиликлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази томонидан жорий йилнинг январь-август ойлари давомида тизимли ишлар амалга оширилган. Жумладан, синов лабораторияларни аккредитация талабларига мослаштириш мақсадида жами 4 млрд 483 млн сўмлик 290 та ўлчаш воситалари, синов ускуналари, кимёвий реактивлар, стандарт намуналар ҳамда ёрдамчи жиҳозлар харид қилинган.

Тошкент «Сифат назорати ва илмий тадқиқотлар марказий лабораторияси»да аккредитация соҳасини кенгайтириш юзасидан бўлиб ўтган аудит натижасида аниқланган номувофиқликлар бартараф этилиб, аккредитация соҳаси 188 та ва бошқа синов усулларига кенгайтирилди.

Тошкент «UzMetconstruction» синов лаборатория мажмуаси қурилиш ва металл маҳсулотлари бўйича 630 та (шундан, 109 таси халқаро) синов услублари билан аккредитациядан ўтказилди. Марказнинг синов лабораториялар мажмуаси Пскентдаги маиший кондиционерларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш синов лабораториясининг аккредитация соҳаси кенгайтирилди.

Бундан ташқари, «Quality and Safety-Testing» синов лабораториясининг аккредитация доирасини кенгайтириш мақсадида қўшимча 11 та синов усули шакллантирилиб, аккредитация маркази томонидан аудит ўтказилди. Шина маҳсулотларини тўлиқ синовларини ташкил этиш мақсадида, ГОСТ 4754-97 стандарти талабига мувофиқ тезлик ва юкламага бардошлилик кўрсаткичини аниқлаш учун харид қилинган синов ускуналари ўрнатиш ишлари якунланди.

Жанубий Корея Республикасининг KCL компанияси вакиллари билан жорий йилнинг 3-6 сентябрь кунлари ўзаро музокаралар ўтказилиб, ҳамкорликда қуёш панелларини синаш лабораториясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Маҳсулотларни сертификатлаш йўналишида январь-август ойлари давомида жами 19 минг 220 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

Марказнинг сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш органи томонидан январь-августь ойлари давомида 111 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди. Маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнларида жами 5 та маҳсулот сифатсизлиги аниқланиб, яроқсиз деб топилди.

Август ойида «KLIMATHOUSE» ХК томонидан Хитой Халқ Республикасидан импорт қилинган 10 минг 920 доллар миқдоридаги 84 тўплам ҳаво совиткич маҳсулотлари, шунингдек, «KLIMATHOUSE» ХК томонидан Хитой Халқ Республикасидан импорт қилинган 43 960 доллар миқдоридаги 556 тўплам ҳаво совиткич маҳсулотлари норматив ҳужжатларнинг тегишли бандлари бўйича номувофиқлиги аниқланиб, ички бозорда муомалага чиқарилиши тўхтатилди.  

Йил давомида 1 минг 400 корхонага халқаро менежмент тизимлари стандартларини жорий этиш бўйича ҳудудлар ва тармоқлар кесимида рўйхат шакллантирилди. Шу билан бирга, вилоят ҳокимликлари билан тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Мазкур тармоқ жадвалларига асосан 793 корхонага менежмент тизимлари стандартлари жорий қилинишига кўмаклашиб, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди. Давлат реестрида OʻZAK.MS.0103 сон билан рўйхатга олинган «Тошкент» маҳсулотларни сертификатлаш органи ташкил этилди. Электротехника маҳсулотларини сертификатлаш органи 8 минг 517 та ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура код (ТИФ ТН)лари гуруҳига мансуб айрим маҳсулотларни аккредитация соҳасига киритди.

Менежмент тизимларини сертификатлаш органи аккредитация доирасини текстиль маҳсулотлари бўйича кенгайтирилди. «Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонасида тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар яратиш мақсадида сертификатлаштириш хизматлари кўрсатиш шохобчаси ташкил этилди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, жорий йилнинг якунига қадар 15 та хорижий давлатга маҳсулот етказиб беришдаги талаблар ўрганилиб, экспортёр корхоналарга қўлланма шаклида етказилади. Шунингдек, GSP+ имтиёзлари доирасида Европа Иттифоқига экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини 700 тага етказиш мақсадида, экспортёр корхоналар билан манзилли ишланиб, уларга соҳага оид амалий ёрдамлар кўрсатилади.

Электрон кооперация порталига 18 минг 102 корхона аъзо бўлган. Экспорт қилинадиган маҳсулотлар турини кенгайтириш, янги бозорларга кириш мақсадида экспортчи корхоналар ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилган. Шунингдек, харидоргир озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва енгил саноат йўналишларидаги 10 турдаги тайёр маҳсулотнинг ҳар бирига 10 тадан янги истиқболли бозорлар аниқланди.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқига экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини 700 тага етказиш режалаштирилмоқда