Евроиттифоқ: Иқтисодиётнинг тикланиши ва узоқ муддатли режалар муҳокама қилинади
Евроиттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари 17-18 июль кунлари Брюсселда Евроиттифоқ Саммитида иштирок этади.
Евроиттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари 17-18 июль кунлари Брюсселда Евроиттифоқ Саммитида иштирок этади.
Саммит давлат раҳбарларининг чеклов чоралари қўлланилганидан кейинги дастлабки юзма-юз мулоқоти бўлади. Бу ҳақда Европа Кенгаши раиси Шарл Мишелнинг расмий вакили Баренд Лейтс "Twitter"да маълумот берди.
Навбатдан ташқари ўтказилувчи Кенгашда иқтисодиётнинг тикланиши ва узоқ муддатли режалар муҳокама қилинади. Аввалроқ, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляен мазкур санадаги учрашув эҳтимоли ҳақида гапириб, иқтисодий тикланиш стратегияси амалиётини кечиктириб бўлмаслигини таъкидлаганди.