“Euro Beton” маҳсулотлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги “Euro Beton” масъулияти чекланган жамиятида қурилиш соҳасида фойдаланиладиган 30 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Корхонада 150 нафар киши меҳнат қилмоқда. Улар асосан бетон плита, перемышка, пойдевор учун блок, темир бетондан ишланган қудуқ ва қувур каби маҳсулотларни тайёрламоқда.
МЧЖ раҳбари Баҳодир Алланиёзовнинг таъкидлашича, ўтган 2021 йил жамоа томонидан 100 минг метр куб темир бетон ва бетон қоришмалари ишлаб чиқарилган.
Ҳозирда корхона Чимбой, Қонликўл, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳридаги янги кўп қаватли тураржойлар, умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасалари каби ижтимоий объектлар қурилиши учун маҳсулотлар тайёрлаб, буюртмачиларга етказиб бермоқда.
[gallery-8187]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА