Бухоро... Таъбир жоиз бўлса, тарихнинг ўзидан-да қадимийроқ, жаҳон маънавий-маърифий хазинасини ўзининг фозил фарзандлари ақлу тафаккури билан бойитган бошқа бир воҳани топиш қийин. Мозийга доялик қилган бу гўшани бир кўрмоқ, унда бир кунгина бўлса-да, бўлмоқ армони не-не улуғларни безовта қилмаган дейсиз.

Барҳаёт анъаналар

Айниқса, ўзига хос фазилатлари кўп бўлган Хожагония тариқатининг етти улуғ пири мангу қўним топган қадамжоларни зиёрат қилиш кўплаб мусулмонлар учун алоҳида орзу ҳисобланади.

Албатта, ислом маърифий оламида пирлар, мўътабар фозиллар кўп ўтган. Аммо Хожагония-Нақшбандия тариқатининг асрлар силсиласида ҳамиша обрў ва эътибор қозониши боиси шундаки, у инсонни ҳамиша яратувчиликка, меҳнатга, ҳалол ризқ топишга ундайди. Ҳар қандай зуҳд ё тарки дунёчиликдан фарқли ўлароқ, “Дил ба ёру даст ба кор”, яъни “Қўлинг меҳнатда, қалбинг Оллоҳда бўлсин” ақидаси жамиятнинг барча қатлами учун бирдек аҳамиятга эгадир.

Давлатимиз раҳбарининг Етти пир зиёратгоҳлари мажмуаларини реконструкция қилиш ва янги сайёҳлик йўналишини очиш борасидаги кўрсатмалари нафақат бухороликлар, балки маърифатдан хабардор барча зиё аҳлининг кўнглини равшан этди. Эндиликда умумий узунлиги 120 километр бўлган ушбу мажмуалар ягона сайёҳлик маршрути орқали туташмоқда. Зиёратгоҳлар атрофи, уларга олиб борадиган йўллар ободонлаштирилиб, таъмирланмоқда. Зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида мажмуалар негизида меҳмонхона, чойхона, савдо шохобчалари, автотураргоҳлар бунёд этилмоқда.

Келинг, ҳозир сиз билан бирга кўҳна ва боқий Бухорода жойлашган Етти пир бўйлаб саёҳат қилайлик.

Саёҳатимизни Етти пир силсиласининг боши ҳисобланмиш “Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний” зиёратгоҳидан бошлаймиз.

Абдулхолиқ Ғиждувоний 1103 йилда Ғиждувон шаҳрида таваллуд топганлар. Илму ҳол ва илму қолни ўзлаштириб улғайган. Мусулмонларни тўғри йўлга бошлаб шайхлик даражасига етган. Ул зотга “Хўжаи Жаҳон”, “Қалб зикри султони”, “Икки олам Хўжаси”, “Қутби замон”, “Офоқи замон” каби кўплаб нисбалар берилган. Ҳазрат Хожагон тариқатига асос солган. Шу жойда тариқат пешвоси бўлиб “бўз тўқиш” касби билан шуғулланган. Хожагон тариқати асоси Қуръон ва ҳадисга таяниб, бидъату хурофот, сохта пиру-муридликка қарши қаттиқ курашган, инсониятни тамаъ ва миннатдан қайтариб, ҳалол меҳнат орқасидан кун кечиришга, Оллоҳ берган ризқни кўпчилик билан баҳам кўришга ундаган. Ҳазрат Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний 1179 йил (баъзи манбаларда 1220 йил) Ғиждувон шаҳрида вафот этган, қабрлари ҳам шу ерда жойлашган.

B. Naqshband (1).JPG

Буюк соҳибқирон Амир Темур Хитой урушидан қайтгандан сўнг Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг шарафига атаб мадраса ва мақбара қуришни ният қилади, аммо уни амалга ошира олмайди. Бу эзгу ниятни кейинчалик Мирзо Улуғбек амалга оширади. 1433 йилда ёшларнинг Қуръон, ҳадис, фиқх ва тафсир илмларини ўзлаштириши учун “Улуғбек” номли мадраса, Ғиждувон шаҳрида кутубхона ва тошҳаммом қурдиради. Кейинчалик Бухоро амири Абдуллахон Абдулхолиқ Ғиждувоний шарафига атаб масжид, минора ва ҳовуз барпо этади.

Собиқ шўролар даврида 1957 йили ҳовуз кўмиб ташланади, масжид ва мадраса селитра, аммафос каби кимёвий ўғитлар сақланадиган омборхонага айлантирилади.

Истиқлол шарофати билан 2003 йили Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг 900 йиллик таваллуди муносабати билан кенг кўламли ободончилик ишлари амалга оширилди. Жумладан, ҳазрат қабрининг устида ўн устунли айвон янгидан барпо қилинади. Бу ҳазратнинг силсилаи шарифда ўнинчи ўринда турганлиги рамзий белгиси эди. Мақбара ёнида 1500 кишини сиғдира оладиган янги жомеъ масжиди қурилиб, шўролар даврида кўмиб ташланган ҳовуз ва қудуқ қайта тикланади. Масжид ва мажмуа атрофида 4 гектарли кўркам хиёбон барпо этилади.

Хожагон-нақшбандия тариқатидаги “Силсилаи шариф”нинг муҳим халқасидан ўрин олган Абдухолиқ Ғиждувоний меъморий мажмуасидаги жомеъ масжиди (айниқса, ҳайит кунлари) камида 6-7 минг нафар намозхон билан гавжум бўлар экан. Мажмуа таркибидаги мадрасада эса, аниқроғи, тасаввуф мактабида юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган имо-хатиблар қайта ўқитилаяпти. Мажмуада айни пайтда барпо этилаётган янги айвон ва масжидни ҳам яқин вақтларда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Хазирани ҳам қайта тиклаш режалаштирилган бўлиб, яқин орада бу муҳим ишга киришилади. Таҳоратхона, кушхона ва ошхона қурилиши жадал давом эттирилмоқда.

Қайта таъмирдан чиқарилган масжид аввал 700 намозхонга хизмат қилган бўлса, бугун бу ерда 1000 киши намоз ўқияпти. Меъморий мажмуа атрофида барпо этилаётган 3 қаватли янги меҳмонхонада ҳам ишлар жадал бормоқда. Ҳудуддаги Улуғбек мадрасасида қисман реставрация ишлари амалга оширилди. Музей ташкил қилиниб, ундан XV-XX асрга мансуб экспонатлар жой олди.

B. Naqshband (2).jpg

Маълумотларга кўра, ушбу мажмуага ҳар куни 200 га яқин маҳаллий, 50 нафардан зиёд хорижий сайёҳ ташриф буюради.

Етти пирнинг иккинчиси, яъни Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий Моҳитобон зиёратгоҳи сари Шофиркон туманига борар эканмиз, катта йўл бўйидаги “Ҳалол-Фут” кафесига кўзимиз тушди. Ўзига хос тамаддихона маҳаллий ва хорижий саёҳатчиларни хушнуд кутиб олишга ҳамиша шай. Исми жисмига монанд ушбу масканда меҳмонлар энг сара миллий таомлар, янги узилган мева-чевалар билан тамадди қилади.

Ғиждувондан Шофирконга, яъни Абдухолиқ Ғиждувоний меъморий мажмуасидан “Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий Моҳитобон” зиёратгоҳига етиб келиш учун турли автоуловларда 2-3 минг сўмга етиб келишингиз мумкин. Етти пирдан бири сифатида донг таратган, машҳур “Орифнома” номли мўътабар асар муаллифи Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий Моҳитобон ҳазрат Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг тўртинчи халифаси бўлиб, ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанднинг тариқат, маърифат, ҳақиқат осмонида парвоз қилишида бир қанот бўлган. “Хожа Орифнинг илму маърифати шарофати билан, - деб ёзган эди шофирконлик адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул – Шофирконда такрорланмас руҳоният “қасри” майдонга келган. Афсуски, Хожанинг ўлимлари билан ўша мавжудлик ҳам ғойиб бўлган. Лекин Хожа Орифнинг камолот тажрибалари, диний-тасаввуфий сабоқлари боқий қолган”. Хожа Ориф Ревгар қишлоғида таваллуд топиб, 100 йилдан ортиқ умр кўрган, ҳаётининг асосий қисмини шу қишлоқда ўтказган. Хожа Ориф 1259 йилда вафот этган.

Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий Моҳитобон номи билан аталадиган жомъе масжиди ул зотнинг ўзи ҳаётлик чоғида қурилган бўлиб, ҳозирги жомеъ масжиди ўрнида катта хонақоҳ, унинг шимол тарафида 40 зинали азон айтиш учун мослама бўлган. Муаззин ўша ердан туриб азон айтган.

Зиёратгоҳдаги даҳма ёғочдан ўраб олинган бўлиб, ҳазрат қабри устида оппоқ тиканли ўсимлик ҳеч оқлигини йўқотмасдан кўкариб турар экан. Зиёратгоҳнинг қибла томонида чиллахоналар бўлган ва узун айвон шимолга қараган ҳамда юқори тарафида катта мевали боғ бўлган. Кўпчилик мусофирлар зиёратга келиб, шу боғ мевасидан танновул қилганлар. Айвон олдидаги катта ҳовуздан сув ичилган. Ҳозирги зиёратгоҳдаги 3 томонли айвон жуда қадимий.

Шофиркон туманида жойлашган Хожа Ориф Ревгарий қадамжосида яқинда қурилиб, фойдаланишга топширилган туман тарихи ва маданияти музейи биносида 100 га яқин турли адабий-бадиий, маънавий-маърифий адабиётлар жам бўлган мўъжаз кутубхона ҳам ташкил этилган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур зиё масканига маҳаллий аҳоли ҳам кутубхона фондини янада бойитишга ўз ҳиссасини қўшаяпти.

Музей экспонатлари орасида X-XII асрларга оид буюмлар, кулолчилик намуналари, ўша даврга оид либосларни ҳам учратиш мумкин. Музейнинг археология бўлими яқин кунларда фаолият бошлаб, ташриф буюрувчилар учун кўплаб янги экспонатларини ҳавола этади. Шунингдек, музейда Шофирконнинг улуғ алломалари, фан ва маданият намояндалари ҳақида маълумотлар, ўзининг бутун онгли ҳаётини эл-юрт фаровонлиги йўлида бахш этган кишиларнинг фото суратлари ўрин олади.

Ҳудудда қўшимча равишда 40 ўринли меҳмонхона қурилмоқда, шунингдек, яқинда фойдаланишга топширилган 3 қаватли 100 ўринли замонавий меҳмонхона сайёҳлар хизматида эканини мамнуният билан таъкидлаш жоиз.

Кейинги манзил Вобкент туманидаги “Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавийзиёратгоҳи. Бу ерга ҳам турли автоуловларда 2-3 минг сўмга етиб олиш мумкин.

“Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий” зиёратгоҳи шўролар замонида қаровсиз, жуда хароб ҳолда эди. Бу ердаги масжид эса колхоз омборига айлантирилган. Истиқлол йиллари ушбу зиёратгоҳда ҳам қайта қуриш ва ободончилик ишлари амалга оширилди. 1999-2000 йиларда ҳашар йўли билан Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий қабри устига икки қаватли мақбара, 300 кишини сиғдирадиган уч айвонли янги жомеь масжиди, ҳовуз, дарвозахона, меҳмонхона, замонавий таҳоратхона қуриб битказилди. Масжид ҳовлисида манзарали ва мевали дарахтлар ўтказилиб, боғ-роғлар ташкил қилинди. Зиёратга ва намозга келадиганлар учун барча қулай шароит яратилди. Жомеь масжиди эса 1998 йил расман рўйхатдан ўтиб, фаолият кўрсата бошлади. Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий силсилаи-шарифда ўн иккинчи ҳалқанинг пири муршиди, Хожа Ориф Моҳитобоннинг шогирди, Хожа Али Ромитанийнинг устози бўлиб, 13-асрда Вобкент ҳудудида яшаб ўтганлар.

Хўжа Маҳмуд Анжир Фағнавий.jpg

Анжир Фағнавий меъморий мажмуасида кейинги йилларда амалга оширилган қурилиш-ободонлаштириш ишларидан кўз қувнайди. Жорий йил май ойида фойдаланишга топширилган кўркамгина меҳмонхонада бир йўла 70 нафар зиёратчи мазмунли дам олиши мумкин. Меҳмонхона нархи ҳам қиммат эмас, Ўзбекистон фуқаролари учун 150 минг сўм (бир кеча-кундуз), хорижий меҳмонлар учун 40 АҚШ доллари. Таъмирдан чиқарилган имом-хатиб хонаси, кушхона, худойихона ҳамда 13 метрли минорани таъмирлаш ишлари ҳадемай поёнига етказилади. Мажмуа таркибида музей фаолиятини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

Етти пирнинг тўртинчиси Ромитан туманида жойлашган “Хожа Али Ромитаний” зиёратгоҳи. Вобкент туманидан салкам 37 километр йўл босилади. Турли автоуловларда келмоқчи бўлганлар албатта Вобкент туманидан Ромитан тумани марказига келиши керак. Бунинг учун 5-6 минг сўм сарфланади. Ромитан тумани марказидан “Хожа Али Ромитаний” зиёратгоҳига бориш учун 5-6 минг сўм харажат қилинади.

Хожа Али Ромитаний (Хожаи Азизон номи билан ҳам аталган) (Ромитан тумани Қўрғон қишлоғи -1195/1324) – “Хожагон Нақшбандия” тариқати вакили.Тўқувчилик билан машғул бўлган. Хоразмда бир муддат яшаб, хонақо очган ва “Хожагон” тариқатини мазкур ҳудудда тарқатган. Маънавий устози Маҳмуд Анжир Фағнавийдир.У эса, ўз навбатида Хожа Муҳаммад Бобойи Самосийнинг устози ҳисобланади. Ундан бизгача “Маноқиби Хожа Али Азизон Ромитаний“ асари етиб келган. Асарда унинг тасаввуф аҳлининг ахлоқ-одоби, Хожагон тариқати қонун- қоидалари билан боғлиқ қарашлари, панд насиҳатлари жамланган. Хожагонлик тариқатининг 10 шарти баён қилинган “Рисолаи Ҳазрати Азизон“ номли кичик ҳажмли асар ҳам Ромитанийга нисбат берилади. Ромитаний Сарибўстон қишлоғи (Қўрғон қишлоғи яқини)да дафн этилган.

“Хожа Али Ромитаний” номидаги масжид 2004 йилда ҳашар йўли билан қурилган. Унда дарвозахона, жомеъ масжиди, мақбара ва миллий услубда қурилган айвон, ҳовуз ва тошқудуқ, меҳмонхона ва ошхоналар мавжуд. Бундан ташқари, бу ерда иккита меҳмонхона, қудуқ ва масжид атрофида мевали дарахтлардан иборат махсус боғ ҳам ташкил этилган. Қўрғон қишлоғидаги ушбу жомеъ масжидда жума намозлари, Рамазон ва Қурбон ҳайити намозлари адо этилади. Намозхонлар учун эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси мавжуд. Моҳир наққош усталар таклиф этилиб, 2014 йил кузида Хожа Али Ромитаний мақбарасидаги қабр тоши янгиланди. Айни пайтда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Хожа Али Ромитаний меъморий мажмуасига ташриф буюрган сайёҳлар орасида Туркманистоннинг Чоржўй шаҳридан “Етти пир”га велосипедда келган 68 ёшли зиёратчи, меҳнат фахрийси Эргаш ота Очилов ўз хурсандчилигини яшира олмади. Бу ердаги жомеъ масжидида бир вақтнинг ўзида 160 нафар зиёратчи намоз ўқиши учун яратилган шароитларни кўриб, кўнгли равшан бўлганини таъкидлади. Шунингдек, эски мақбара қайта таъмирланаётгани, таҳоратхона, кушхона, худойихона каби бинолар қурилаётганини таҳсинга сазовор иш деди.

Халқ тилида Азизон номи билан юритиладиган Хожа Али Ромитаний мажмуасига кираверишда янги дарвозахона яқинда қуриб битказилган. Мажмуа атрофида янгитдан қад ростлаган “Қурғон” меҳмонхонаси кўркидан ҳам кўз қувнайди.

Мазкур қадамжога ҳар куни 120 нафар маҳаллий, 20 га яқин хорижий зиёратчи қадам ранжида қилишар экан.

Хўжа Али Ромитаний..jpg

Ромитан туманида жойлашган яна бир пир Хожа Али Ромитанийнинг шогирди Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий ҳисобланади. Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий зиёратгоҳи Хожа Ромитаний зиёратгоҳидан 5 километр масофада жойлашган.

Ул зот Бухоронинг буюк шайхларидан ҳисобланиб, Ҳазрат Бобойи Самосий номлари билан машҳур бўлганлар. Ҳазрат Самосий (баъзи манбаларда “Симос”) масжид турган ҳудудда таваллуд топган. Манбаларда у зотнинг туғилган йиллари келтирилмаган. Вафотлари эса 1354 йилга тўғри келади.

Буюк шайх “Силсилаи Шариф“да ўн тўртинчи ҳалқадан ўрин олган ва халқ орасида “Ҳазрати Бобо” номи билан маълум ва машҳур бўлган. Бобойи Самосий ва Мир Саид Кулол биргаликда Баҳоуддин Нақшбандга устозлик қилганлар. Бобойи Самосий Қасри ҳиндувон қишлоғидан ўтиш чоғларида Баҳоуддин Нақшбанднинг дунёга келишини башорат қилиб, уни маънавий фарзандликка қабул қилган. Бобойи Самосий Баҳоуддин Нақшбанднинг тарбиясини шогирди Саид Амир Кулолга топширган.

Бобо Самосий деҳқончилик билан кун кечирган. Алишер Навоийнинг “Насойим ул-Муҳаббат” асарида устоз ва шогирд тўғрисида шундай дейилган: “Бобойи Самосий Баҳоуддинга охиратдаги абадий ҳаётнинг маъноларини, бу дунё ва у дунёдаги руҳий, маънавий, илоҳий қадриятларни ғойибона тушунтирган”.

Бобойи Самосий зиёратгоҳида бир гуруҳ хоразмлик саёҳатчилар билан мулоқот қилдик. Урганч шаҳридан “Етти пир” қадамжолари бўйлаб зиёратга чиққан меҳнат фахрийларидан Ремажон Отажонованинг таъкидлашича, ҳар бир пирнинг зиёрати ўзгача кайфият бахш этган, руҳан ва маънан покланган. Барча қадамжоларда бўлгани каби Бобойи Самосий зиёратгоҳида ҳам қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Яратилаётган шароитлардан зиёратчилар мамнун.

Пирларнинг олтинчиси Саййид Амир Кулол” зиёратгоҳи Когон тумани Янги ҳаёт қўрғонида жойлашган. Ромитан туманидан салкам 47 километр узоқликда. Ушбу масофага хусусий автоуловлар 10 минг сўмга олиб келиб қўяди.

Саид Мири кулол.JPG

Саййид Амир Кулол” жомеъ масжиди тарихий шахс номига қўйилган. Саййид Амир Кулол (1281-1370 й) Бухородаги етти пирнинг олтинчиси бўлиб, 89 йил умр кўрган. Асл исмлари Саййид Амир Калон бўлиб, касблари кулолчилик бўлгани сабабли Саййид Амир Кулол деб аташган.

Саййид Амир Кулол” жомеъ масжиди мустақилликка эришилганидан сўнг 1994 йилда ҳашар йўли қайта билан қурилган. Масжид ўз фаолиятини ҳозирги кунга қадар давом эттириб келмоқда. Масжид биносининг олд ва ўнг томонида айвон бор. Бинога кираверишда - ўнг ва чап томонларда 2 та хона мавжуд. Масжиднинг баландлиги 4,70 метр, узунлиги - 24,4 метр, эни – 18,5 метр. Масжид гумбазининг баландлиги – 9 метр.

Масжид минораси 2007 йилда қурилган. “Саййид Амир Кулол” жомеъ масжиди мақбараси 2 та хонадан иборат бўлиб, биринчи хонаси тиловатхона, иккинчи хонада эса Саййид Амир Кулолнинг қабрлари жойлашган. Мақбара 2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ташаббуси билан миллий меъморчилик услубида гумбазли қилиб қурилган. Деворлари пишган ғиштдан. Мақбара биносининг баландлиги – 12 метр, узунлиги – 15 метр, эни – 8 метр.

Бу масжидда ҳам аёллар ва эркаклар учун алоҳида таҳоратхона мавжуд. Иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган. Масжид ҳудудига 2 та дарвоза орқали кирилади. Имом-хатиб хонаси, ошхона, меҳмонхона, қудуқ, омборхона, қоровулхоналардан иборат.

Дунёга машҳур Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи Когон тумани Қасри Орифон қишлоғида жойлашган. Бу ергача Саййид Амир Кулол зиёратгоҳидан 5 километр йўл юрилади.

Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи беш юз йил мобайнида шаклланди. Унинг илк тарихи тўғрисида маълумот жуда оз. Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари олдидаги дастлабки бинолар, тахминан ҳазрат вафотларидан кейин пайдо бўлган. Меъморий-археологик тадқиқотлар даврида илк биноларнинг қолдиқлари ва асослари топилди. Баҳоуддин Нақшбанд вафотидан кўп ўтмай ҳазрат мақбарасининг ғарбий томонида қабристон пайдо бўлиб, унда ҳазратнинг мурид-мухлислари дафн қилина бошлаган. Кейинчалик бу ерда Бухоронинг ҳукмрон сулола вакиллари дафн қилинадиган “Даҳмаи шоҳон” (“Шоҳлар хилхонаси”) пайдо бўлган.

Баҳоуддин Нақшбанд хазираларининг ғарбида жойлашган шайбонийлар ва аштархонийлар даҳмалари, яъни “Даҳмаи шоҳон” ҳар қандай сайёҳ ёки зиёратчида катта қизиқиш уйғотади. Даҳмалар катта ғиштин параллел кўринишда бўлиб, безакли мармар билан қопланган. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларига кирадиган эшиги олдидаги “Шайбоний қабри” деб қайд этилган даҳма тахминан XVI аср бошларида қурилган. Аштархонийларга тегишли даҳманинг тадқиқ этилиши Субҳонқулихон (1680 – 1702) ва унинг хотини Пошшобиби (ёки Ситорайи Моҳи Хоса) томонидан XVII асрнинг 90 йилларида қурилганини кўрсатади.

Субҳонқулихон ва унинг ўғли Убайдуллоҳхон (1702 – 1711) даҳмалари тарҳи бир-бирига ўхшаш: даҳмаларнинг жанубий қисмида қуббасимон коридор-вестибюль, томида туйнуклар, шимолий деворда эса қуббасимон даҳмаларга олиб кирувчи эшиклар жойлашган.

Аёллар даҳмаси –бир-бири билан қия гумбазли хочсимон шакллар кўринишидаги кенг туйнуклар орқали туташтирилган олтита хонадан иборат. XV аср охирида Баҳоуддин Нақшбанднинг қабрлари устига даҳма қурилиб, мармар қоплама ва ўлчамлари бўйича бир-бирига мос келадиган гўзал нақшинкор мармар панжара билан безатилган. XVI аср биринчи ярмида шайбоний Абдулазизхон (1540 – 1551) буйруғи билан Баҳоуддин Нақшбанд қабри атрофи ҳазира билан ўраб олинди, унинг шимолий-ғарбий бурчагида эса 1544 йилда хонақоҳ барпо этилади.

Хўжа Мухаммад Бобои Самосий.jpg

Мазкур меъморий хонақоҳ масжид ҳазирадаги энг йирик, маҳобатли ва бадиий безаги жиҳатидан жуда ноёб иморат. Маълумки, Бухоро амири Абдулазизхон мамлакатни бошқарган даврда меъморчилик тараққиётига катта аҳамият беради. Бухородаги бир неча йирик бинолар, жумладан, Абдулазизхон хонақоҳини 1544 йилда қурдирган ва орадан бир аср ўтгач, Нодирхон ҳукмдорлиги (1642-1645 йй.) даврида хонақоҳ атрофида икки ошиёнли ҳужралар барпо тэтилган. Икки давр – икки услубнинг жамланиши натижасида ўзига хос кўринишга эга бўлган меъморий иншоот бунёд топди.

Пишиқ ғиштдан қилинган хонақоҳ биноси суфа устида жойлашган. Хонақоҳ залининг уч томонида кириш эшиклари бор, ғарб томонда эса меҳроб.Хонақоҳ асосини марказий жамоатхона (37,08х40,20м) ташкил этади. Усти ўзаро кесишган қалқонсимон равоқлар устига ўрнатилган гумбаз билан боғланган. Тепа қисми чиройли муқарнас тизими билан қалқонсимон шаклда ганчдан ясаб чиқилган. Асрлар давомида муқарнаснинг кўп қисми тўкилиб тушган. Ганчкор безак орқасидаги уни ушлаб турган ёғоч тўқимаси ўша давр конструкциясининг имкониятларидан далолат беради. Хонақох меъморий тузилиши жиҳатидан Бухоро меъморлари ижодининг ёрқин намунасидир.

XIX асрда ҳазира шимолга қараб кенгайди. Бу даврда ёғочдан Амир Музаффархон (1860 – 1885) ва Абдулҳаким Қушбеги масжидлари қурилди. Абдулҳаким Қушбеги масжидининг айвони геометрик ва ўсимликсимон нақшлар билан безатилган.

Амир Музаффархон масжиди Бухоро амири Музаффархон ҳукмронлиги (1826-1860 йй.) даврида қурилган. Масжиднинг жануб қисми XVI асрда қурилган айвон орқали Боби Салом дарвозасига туташган. Масжид ичида олти устун бўлиб, шимол ва шарқ томонларидаги тобадон ва эшиклар орқали ёритилади.Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида сақланиб қолган тарихий- меъморий обидалардан яна бири бу сақохона. Бу иншоот XIX аср охири ва XX аср бошларида қурилган бўлиб, ҳазратнинг хазиралари шимолий томонида кичик ҳовуз ёнида жойлашган. Бундай кичик чортоқлар сақохона номи билан маълум бўлиб, унда тоза ичимлик сув сақланган.

Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуасининг ўзига хос томонларини айтиб ўтадиган бўлсак, ХХ аср бошларигача зиёратгоҳ ҳудудига зиёратчилар кириши ғарб томондан, кетма-кет келадиган уч дарвоза ичидан ўтиб келганлар. Биринчи дарвозахона – Тоқимиёна бўлиб, унинг икки ёнбошида Оппоқ Ойим масжиди бўлган. Мазкур дарвозахона тузилиши жиҳатидан ХVI аср Бухоро меъморчилиги усулини эслатгани учун ҳам, уни Абдуллохон ҳукмдорлиги даврида қурилган деб тахмин қилинади. Дарвоза ортидан узун йўлак бошланади. Шу йўлак ўртадаги Диловар дарвозасига олиб боради. Йўлакнинг ҳар икки томони тош-тахталар билан изора қилинган бўлиб, йўлак дахмалар оралаб, охири пештоқли Боби Салом дарвозаси билан хотималанади.

Мажмуа 1993 йили Баҳоуддин Нақшбанднинг 675 йиллик ва 2003 йил 685 йиллик юбилейлари арафасида қайта бунёд этилди.

Бухорода жойлашган Етти пир бўйлаб ҳам зиёрат, ҳам саёҳат қилиш ғоят савоб иш. Бунинг учун эса, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан замонавий шароит ва қулайликлар яратилмоқда. Сиз ҳам келинг.

Хўжа Ороиф Ревгарий.jpg

Зариф Комилов,

журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Етти пир бўйлаб саёҳат