Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътиборсизлик қачонгача давом этади?

Бухородаги Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими биноси пештоқидаги “YUKSAK MAʼNAVIYAT – YENGILMAS KUCH” ёзуви бундан салкам 2 ой олдин аниқроғи жорий йилнинг 27 апрель куни содир бўлган кучли шамол натижасида абгор аҳволга келиб қолган эди. 


Бухородаги Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими биноси пештоқидаги “YUKSAK MAʼNAVIYAT – YENGILMAS KUCH” ёзуви бундан салкам 2 ой олдин аниқроғи жорий йилнинг 27 апрель куни содир бўлган кучли шамол натижасида абгор аҳволга келиб қолган эди. 

Минг афсуски, орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, ёзув ўша-ўша аҳволда турибди.

Бошқа кўплаб ташкилотларга ибрат бўлиши лозим бўлган мазкур маънавият даргоҳида эътиборсизлик шу даражада бўлса, қолганларидан нимани кутиш мумкин? Ёки бу масалада ҳам албатта, Республика раҳбарларининг топшириғи кутиляптими?
Эътиборсизлик қачонгача давом этиши мумкин?

8397eecc-a72f-4e82-b7e7-df5acb0bbcab.jpg

Шунингдек, Бухоро шаҳридаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари биноларининг пешлавҳаси ҳам умуман ажнабий тилда ёзилган. Бугун ўзбек тилининг софлиги учун курашилаётган бир пайтда бу каби салбий ҳолатларга йўл қўйилишини қандай тушуниш мумкин? 

b82f347a-bfd8-4f89-89ab-3d4c55d8e16e.jpg

Тилимизнинг асл ҳолатини йўқотмаслик, келажак авлодга ўзбек тилининг мукаммаллигини, софлигини ўз ҳолида сақлаган ҳолда етказиш бўйича кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, ҳар бир ҳудудда ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий қилинди. Ана шу лавозим эгалари энди ўз ишларни сидқидилдан бажаришса, мақсадга мувофиқ бўларди.

a3180df9-5eb3-45c5-a389-825eb6a3e9b9.jpg

Мавзуга яна қайтамиз. 

a6d49c45-94b4-46f3-a836-5be10deace41.jpg