Эътибордан четда қолган қадимий мақбара
Бухоро шаҳри Мирзо Улуғбек номидаги маҳалла фуқаролар йиғини Учқун кўчаси ҳудудида жойлашган Пуштаи Ғарибон мақбараси ХVI асрга оид меъморий ёдгорликлардан.
Ушбу қадимий мақбара давлат муҳофазасига олинган бўлса-да, бугунга келиб афсуски, қаровсиз ҳолга келиб қолган. Мақбара атрофи бетартиб, майдоннинг ички қисмидаги хоналар нураб, ғариб ҳолга келиб қолган.
Мақбарага туташ майдонда азалдан тепаликлар мавжуд бўлиб, халқ орасида ушбу тепаликлар остида қабрлар бор, деган тахминлар юради. Ҳозирда ушбу тепаликнинг айрим жойлари ўйдим-чуқур бўлиб қолган. Боиси, кимлардир ўз эҳтиёжи йўлида ушбу муқаддас қадамжо тупроғидан олиб чиқиб кетган.
[gallery-691]
Ушбу масала ҳақида мутасаддиларнинг фикри қандай? Наҳотки улар тарихий масканни асраб қолиш, уни обод қилиш, қадим меъморчилик анъаналари мужассам ёдгорликни келгуси авлодларга етказиш ҳақида уйлаб кўрмаган бўлса?
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат), ЎзА