Эътибор ва ғамхўрлик намунаси
Фарғона шаҳрида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 1-сонли мактаб ва унинг Қўқон шаҳридаги филиалида жами 290 нафар ўғил-қиз таҳсил олади.
Ушбу ўқув масканларида болаларнинг инклюзив таълим олиши, ҳар томонлама ривожланиши учун барча шароит яратилган. Яқинда эса улар учун океанорти мамлакатида яшовчи саховатпеша ҳамюртларимиз томонидан 30 та ноутбук совға қилиб юборилди. Бу эса алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг энг сўнгги ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
[gallery-14157]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА