Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти ва комбинат ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан ҳар бир айём арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва меҳнат фахрийларига алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинади.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ушбу эзгу анъана давом эттирилмоқда. Жумладан 123 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож пенсионерлар ҳамда 20 нафар боқувчисини йўқотган оилаларга озиқ-овқат жамланмалари туҳфа этилди. Шунингдек, 71 нафар байналмилалчи жангчилар, 4 нафар Чернобил АЭС фожеасини бартараф этишда иштирок этганлар ва 13 нафар меҳнат фронти фахрийлари ҳам бу каби ёрдамдан баҳраманд бўлди.

ОКМК бошқаруви раиси А.Хурсанов томонидан имзоланган буйруққа кўра, 13 нафар Иккинчи жаҳон уруши меҳнат фахрийлари, 229 нафар байналмилал жангчилар ва 9 нафар Чернобиль АЭС ҳалокатини бартараф этишда қатнашганларга моддий ёрдам пуллари берилиши белгиланди.

Бу каби эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд бўлган нуронийлар юрт тинчлиги сўраб дуо қилмоқда. халқимиз фаровонлиги йўлида эзгу амалларга бош бўлган Президентимизга миннатдорлик билдирмоқда.

ОКМК Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътибор ва ғамхўрлик бардавом