Етакчилик ёшлар билан бирга ҳаракат қилиш демак (+видео)
Бугунги кунда маҳалла ёшлар етакчиси ёшларнинг орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларни фойдали ташаббусларга йўналтириш, бандлиги ва ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим бўғин ҳисобланади. Ҳар бир ёш билан индивидуал ишлаш, унинг қизиқиши ва имкониятини тўғри йўналтириш эса маҳаллада ижобий ўзгаришлар яратади.
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ғайрат маҳалласи ёшлар етакчиси Наврўзбек Исомиддинов ҳам айнан шу тамойил асосида фаолият олиб бормоқда. У маҳалладаги ёшларни спорт, таълим, замонавий касблар ҳамда тадбиркорлик йўналишларига жалб этиб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад топиш имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Тадбиркорликка қизиқиши бор ёшларни аниқлаш, уларга зарур тавсия ва амалий кўмак бериш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга йўналтириш орқали Ғайрат маҳалласида ташаббускор, фаол ва ўз келажагига бефарқ бўлмаган ёшлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қаҳрамонимиз билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/2CnRXEniE5o?si=bpj6kmvZP-gCDnCn" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж)
ЎзА мухбири