Эстонияда НАТО ўқув машқлари бошланди
НАТОнинг Furious Wolf ("Дарғазаб бўри"), деб ном берилган ўқув машқларида Шимолий альянснинг ҳарбий самолётлари қатнашмоқда, деб хабар қилади Эстония мудофаа қўшинлари Бош штаби.
Болтиқ денгизи мамлакатларида йилига икки марта ўтказиладиган Furious Wolf ҳарбий машқлари ҳаво ва ердаги амалиётларни бир-бирига мувофиқлаштириш мақсадида махсус ишлаб чиқилган.
Машқлар Литванинг Шауляе авиабазасида ва Эстониянинг Тапа ҳарбий шаҳарчасида ҳамда Раквере шаҳри атрофида ўтказилмоқда.
“Унда Италия ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари иштирок этмоқда. Кейинги ҳафтада Германия ҳарбий ҳаво кучларининг Eurofighter Typhoon жанговар самолётлари ҳам машқларга қўшилади. Улар ҳозирда Таллин яқинидаги Эмари авиабазасида турибди”, дейилади хабарда.
Болтиқ денгизи мамлакатлари ҳаво мудофаасига асқотадиган самолётларга эга эмас. Шу боис 2004 йилдан бошлаб, (НАТОга аъзо бўлгандан кейин) ушбу мамлакатлар ҳаво кенгликларини Шимолий альянс самолётлари қўриқлаб келмоқда.