Эстония президенти Европа Иттифоқини танқид қилди
Эстония президенти Керсти Кальюлайд, коронавирус пандемияси давом этаётган бир мураккаб вазиятда Европа Иттифоқи ўзининг асосий вазифасини бажара олмаяпти, яъни ягона Европа бозори фаолиятини таъминлай олмаяпти, дея баёнот берди.
Эстония президенти Керсти Кальюлайд, коронавирус пандемияси давом этаётган бир мураккаб вазиятда Европа Иттифоқи ўзининг асосий вазифасини бажара олмаяпти, яъни ягона Европа бозори фаолиятини таъминлай олмаяпти, дея баёнот берди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берган.
“Европа Иттифоқининг асосий вазифаси шундан иборатки, тузилма ягона иқтисодий ҳудудда ишчи кучи, маҳсулотлар, хизматлар ва капиталнинг эркин ҳаракатини таъминлаб бериши керак. Бу борада ҳозир бизда муаммолар етарли“, — деган Президент ETV давлат телеканалининг “Esimene Stuudio” дастури орқали.
Кальюлайднинг сўзларига кўра, кўплаб давлатлар ўз маҳсулотларини чегаралар орқали бошқа мамлакатларга ўтказишга тайёр. Масалан, Эстония билан фаол ҳамкорлик қиладиган Германия мамлакатнинг Польша билан чегарасида ушланиб қолган Болтиқ бўйи республикалари фуқароларини денгиз орқали қисқа фурсатда уйларига қайтариш учун шароит яратиб берди.
“Ушбу ҳолатда, тўғриси, бизга ЕИнинг умумий тамойилларига риоя қилиниши эмас, балки икки томонлама келишувларимиз фойда берди. Қисқаси, ҳозирги бирмунча қийин вазиятда жуда кўп одамларда Европа Иттифоқининг бирдамлигига нисбатан турли саволлар туғилмоқда“, — дея қўшимча қилган Эстония раҳбари.