Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эски шаҳар” дастури ишлаб чиқилади (+видео)

Президент топшириғи Туризм қўмитаси раиси шарҳида

Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий манзилларга кўп борамиз. Аслида, Тошкент ҳам худди шундай қадимий шаҳар. Фақат буни ҳис қилиш керак. Баъзан киши ўтмишга саёҳат қилишни истаб қолади. Шундай пайт асрлар давомида шаклланган тарихий қиёфаси, миллий меъморчилик анъаналари билан ажралиб турадиган пойтахтнинг Эски шаҳри – Хастимом маҳалласи яхши танлов бўлиши мумкин.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ушбу маҳалладаги Зарқайнар кўчасига ташриф буюриб, ҳудудда ташкил этилган туризм ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти билан танишди.

Тадбир доирасида “Олмазор” инновацион ўсиш ҳудудини ривожлантиришга қаратилган мастер-режа тақдимоти ҳам ўтказилди. Давлатимиз раҳбари ҳар бир кўча учун камида беш йиллик мастер-режа ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди.

Президент Швейцариянинг Давос шаҳрида бинолар сақланган ҳолда, шаҳар муҳити шароитга мос равишда ривожлантирилаётганини кўрганини айтиб, биз ҳам эски шаҳарни асраб-авайлашимиз, янада ривожлантиришимиз кераклигини тушунтирди. Энди “Эски шаҳар” дастури ишлаб чиқилади.

Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ишларни янада такомиллаштириш, маҳаллалардаги тарихий муҳитни асраб-авайлаган ҳолда, иқтисодий фаолликни ошириш бўйича мутасаддиларга вазифалар берилди.

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ЎзА мухбирига интервью бериб, ташриф тафсилоти ва топшириқларни шарҳлади.

Видеони томоша қилинг.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/RIINMGGjaa8" title="“Eski shahar” dasturi ishlab chiqiladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, Ойбек ДАВРОНОВ, Анвархўжа АҲМЕДОВ (видео), ЎзА