Эски шаҳарнинг замонавий қиёфаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 25 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

Юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли мамлакатимиз ҳар томонлама ривожланмоқда. Барча шаҳару қишлоқларимизда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, аҳолининг ҳаёт сифати юксалиб бормоқда.
Президентимиз ташаббуси билан шаҳарларимиз бош режа асосида қайта қурилмоқда. Буни Нукус, Урганч, Бухоро, Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз ва бошқа шаҳарларнинг бугунги жамоли мисолида яққол кўриш мумкин.
Мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида юртимизнинг барча ҳудудларида янги саноат корхоналари, таълим ва тиббиёт муассасалари, санъат ва спорт саройлари, йўл ва кўприклар, замонавий уй-жойлар қуриб битказилди. Истиқлол йилларида шаклланган эзгу анъанага кўра, уларнинг аксарияти энг улуғ ва энг азиз байрамимиз арафасида фойдаланишга топширилмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов 25 август куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Тошкент – мамлакатимиз тимсоли, бетакрор Ватанимиз кўрку таровати, мустақиллик йилларидаги тараққиётни ўзида мужассам этган азим пойтахтимиздир. Президентимиз раҳнамолигида бу ерда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Шаҳар ўзининг тарихий жозибасини сақлаган ҳолда янгиланиб, замонавий қиёфага эга бўлмоқда. Миллий меъморлик анъаналари ва замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида барпо этилаётган турар жойлар, ижтимоий объектлар, меҳмонхоналар, йўл ва кўприклар, сўлим боғу хиёбонлар шаҳар аҳли ва меҳмонларига қулай шароит яратмоқда.
Маълумки, асрлар давомида Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида уйлар пала-партиш қуриб келинган. Оқибатда тор, эгри-бугри кўчалар ҳосил бўлган. Одамларнинг муносиб турмуш кечириши учун мутлақо шароит йўқ эди. Бу ҳолат замонавий мегаполисга айланиб бораётган, автомобиллар сони тобора кўпаяётган пойтахтимиз қиёфасига ярашмай турган эди.
Президентимиз ғояси асосида Эски шаҳарни қайта қуришнинг бош режаси ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, мазкур ҳудудни замонавий шаҳарга айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. 2013 йили Хадра майдонида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 2014 йили Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида янги йўллар қурилди. Жорий йилнинг май ойида Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишган чорраҳада янги замонавий кўприк очилди.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрами арафасида мазкур ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, янги йўллар, кўприклар, замонавий уйлар, коммуникациялар барпо этиш, аҳолининг яшаши ва дам олиши учун қулай шароитлар яратиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.
Ушбу тавсиялар асосида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Нурафшон кўчасининг қурилиши аҳоли учун катта қулайлик яратиш билан бирга, Эски шаҳарни замонавий масканга айлантириш борасидаги ишларга кенг йўл очди. Ҳар томони 4 тасмали бу йўл транспортлар ҳаракатини енгиллаштирди. Кўча билан параллел равишда коммуникациялар ва муҳандислик инфратузилмаси қурилди. Бугунги кунда Нурафшон кўчаси бўйида кўп қаватли уй-жойлар бунёд этилмоқда.
Президентимиз янги қурилган мазкур турар-жой биноларини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 20 ноябрдаги Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар қисмида замонавий турар-жойлар барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан бу ерда 160 хонадондан иборат бешта беш қаватли уй қуриб битказилди. Йил охиригача фойдаланишга топшириладиган 246 хонадонли яна ўнта турар-жой қурилиши давом этмоқда.
Биноларни лойиҳалаштиришда иқлим шароитлари, санитария ва хавфсизлик талаблари, халқимизнинг миллий ҳаёт тарзига оид барча жиҳатлар ҳисобга олинган. Уларни қуриш ва безатишда замонавий технология ва материаллардан фойдаланилган.
Инсонларга ҳар томонлама қулайлик яратишга қаратилаётган эътибор уйларнинг зинасидаёқ кўзга ташланади. Президентимиз кўрсатмасига мувофиқ, ҳар бир зинапоянинг баландлиги одатдаги 15 сантиметрдан 12 сантиметрга, нишаблиги 27 градусдан 21 градусга пасайтирилган. Бу одамлар, айниқса, кексалар учун катта енгиллик яратган.
Уйлар бир, икки, уч ва тўрт хонали қилиб қурилган. Хонадонлар кенг ва ёруғ. Масалан, икки хонали уйнинг умумий майдони 70-80, уч хоналиники 90-100 квадрат метрни ташкил этади. Шифтларнинг баландлиги 3 метр бўлиб, бу уларнинг баҳаво бўлишини таминлайди. Меҳмонхона, ётоқхона, болалар хонаси, ошхона, ювиниш хонаси яшаш ва фойдаланиш учун ҳар томонлама қулай.
Президентимиз бу ерда амалга оширилган ишлар билан танишар экан, қурувчиларнинг меҳнатига юқори баҳо берди.
Турар-жойларни қуришда инсон манфаатларини инобатга олган ҳолда иш тутиш зарур, деди Ислом Каримов. Унда яшайдиганлар ҳаётидан рози бўлиб яшасин. Айниқса, аёлларимиз учун зарур шароит ва қулайликлар яратиш даркор.
Хонадонларни жойлаштиришда ҳам халқимизнинг турмуш тарзи, оилалар таркиби инобатга олинган. Президентимизнинг тавсиясига биноан ҳар бир уйнинг биринчи қаватида кексалар учун мўлжалланган бир хонали квартиралар ва уларнинг рўпарасида фарзандлари учун 3-4 хонали хонадонлар қурилган.
Табаррук қарияларимиз доимо фарзандлари ёнида бўлишини хоҳлайди. Шу жиҳатдан, ёш оила ва кексаларимиз учун алоҳида ҳамда ёнма-ён хонадонлар ташкил этганимиз барчага маъқул келади. Нуроний отахону онахонлар фарзандлари, набираларидан, улар ҳам ўз ота-оналари ҳолидан хабардор бўлиб туради, бир ҳовлида яшагандек хотиржам ҳаёт кечиради, деди давлатимиз раҳбари.
Президентимизнинг тавсиясига мувофиқ, кўп қаватли уйлар қурилишида шамол йўналиши, қуёш нурининг тушишигача ҳисобга олинган. Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти илмий ходимлари томонидан йил ва кун давомида қуёш ҳудуднинг қайси нуқталари устидан ўтиши аниқланган. Шунга асосан уйлар қуёш нури хоналарга 2,5-3 соат тушадиган қилиб жойлаштирилган. Бу ёзда уйнинг исиб кетмаслиги, қуёш жанубда бўлган қиш мавсумида эса уларни иситишни таъминлайди.
Бинонинг деворлари уй ичидаги иссиқликни сақлайдиган қилиб қурилган. Ҳар бир хонадонда алоҳида иссиқлик ва сув иситиш тизимлари ўрнатилган. Бу хона ҳароратини индивидуал бошқариш, энергия сарфини 2 баробаргача қисқартириш имконини беради.
Йўл бўйидаги уйлар бир қаторга эмас, балки кўчадан ҳар хил узоқликда қурилган ва оралиқ масофалари кенг олинган. Бу мавзеда шамол айланишини яхшилайди.
Турар-жойлар орасида майсазорлар барпо этилган. Манзарали дарахтлар, райҳонлар экилган. Болалар учун ўйин қурилмалари ўрнатилган. Фаввора ва гулзорлар ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбари турар-жойларда аҳоли учун қулайликларни янада ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тавсиялар берди.
Халқимиз ҳар соҳада улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритмоқда. Одамларимиз мана шундай обод ва замонавий уй-жойларда яшамоқда. Ҳамма ишларимиздан мақсад-муддао ҳам аслида шу – одамларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришдир, деди Президентимиз.
Истиқлол берган имкониятларнинг амалий ифодаси бўлган бундай бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари халқимиз фаровонлиги ва ҳаёт даражасини янада оширишга хизмат қилади.