Саёҳат манзиллари

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ўзининг гўзал табиати, сўлим гўшалари билан сайёҳларни жалб қилиб келмоқда. Олис, тоғли ҳудудлардан саналган Эртошсой қишлоғига мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, “туризм қишлоғи” мақоми берилди.

Ҳудуднинг табиати ҳам ўзига хос бўлиб, барчани оҳанрабодай жалб қилган. Жойларда хизматлар кўламини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. Бу орқали оддий аҳоли бандлиги таъминланиб, даромади ошмоқда. Мазкур жараёнлар билан танишиш мақсадида Тошкент вилояти Экология бошқармаси ва вилоят Туризм бошқармаси томонидан Оҳангарон тумани Эртошсой туризм қишлоғига пресс-тур ташкил этилди.

Туризм қишлоғини ташкил қилиш дастури доирасида, 10 километрдан ортиқ йўл тўлиқ асфальтланди. Уяли алоқа сифати яхшиланган, оптик толали интернет кабеллари тортилди. Электр симёғочлар бетон устунларга алмаштирилган.

– Ҳудудимизда ташкил этилган меҳмон уйлари йил давомида хизмат кўрсатишга мослаштирилган, – дейди маҳалла раиси Ҳусан Султонов. – Баҳор ва ёз ойларида бу ерларнинг табиати яшил тусга киради. Ҳавоси, суви тоза. Дам олиш ва маъданий ҳордиқ чиқариш учун ҳамма шароитлар мавжуд. Маҳаллий ва хорижий туристлар аҳоли хонадонларида миллий урф-одатлар билан яқиндан танишади, тоғда сайр қилиб, сой бўйларида дам олади. Маҳаллий таомлардан тановул қилади. Хусусан, эчки сутидан тайёрланган маҳсулотларнинг довруғини эшитганлар бу жойларга доим ошиқади. Йил давомида эса 10 минг хорижий, 225 минг маҳаллий сайёҳлар Эртошсойда меҳмон бўлмоқда.

Журналистлар “Холбоев Қаҳрамон” оилавий меҳмон уйида бўлиб, дам олувчиларга яратилган шароитлар билан танишди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Иштирокчилар “Арашан” кўлида бўлди. Бу манзил Ўрта Осиёда ноёб кўллар рўйхатига киради. Оҳангарон дарёсининг ирмоғи бўлган “Кунжул”нинг юқори қисмида, Наманган вилоятининг Поп туманига туташ ҳудудда жойлашган. Кўл Арашан, Хўжа Арашан, Катта ва Кичик Арашан кўлларидан иборат. Улар денгиз сатҳидан 2 минг 774 метрдан 3 минг 365 метргача баландликда жойлашган. Кўллардан узоқ бўлмаган жойда сувининг ҳарорати йил давомида 36,7 даражагача сақланиб турадиган термал булоқ бор.

Ривоятларга кўра, сув ҳавзаси бу ерга даволаниш учун тез-тез келиб турадиган ҳукмдорлардан бирининг буйруғи билан қурилган. Тоғ ёнбағирларидан бир неча метр тепага кўтарилсангиз, тоғ эчкиси шохлари билан безатилган сўфийлар қабрига кўзингиз тушади. Айтишларича, айнан мана шу жойда Арашаннинг муқаддас ҳимоячиси қабри жойлашган. Манзилга бориш учун махсус автомобиллардан фойдаланиш лозим. Ҳавоси эса ўзгарувчан, намлик Тошкент вилоятининг бошқа ҳудудларига қараганда анча юқори. Кутилмаганда ёмғир ёғиб, дўлга айланиши ҳеч гап эмас.

– Баъзида дам олувчилар орасида шундай жойларни асраш, айниқса, тозаликка эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришга тўғри келмоқда. Табиат инъом этган гўзал масканларда ўзига хос маданиятли бўлиш ҳамма учун фойдадан ҳоли эмас, – дейди Тошкент вилояти Экология бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир Йўлдошев. – Шуларни эътиборга олиб, мутахассисларимиз мунтазам равишда аҳоли ва сайёҳлар орасида тарғибот ишларини олиб бормоқда. Журналистлар масъуллар билан суҳбатда бу ҳақда ўз фикрларини билдирди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/e4yaTHP72BM?si=OtB_zAPheiUoq-g4" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эртошсойнинг бетакрор гўзаллигидан баҳра олинг