Эртак китобларга ишланган иллюстрациялар кўргазмаси
Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаларининг анъанавий “Графика: иштиёқ ва маҳорат” номли кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада 15 нафар талабанинг 40 дан ортиқ офорт, темпера, линогравюра, акварель услубида эртак китобларга ишланган иллюстрациялари намойиш қилинди.


Қарийб 10 йилдан бери ўтказиладиган ушбу кўргазма йилдан йилга санъат ихлосмандларининг эътиборини ўзига тортиб келмоқда.
Кўргазма меҳмонлари айниқса, талабалар Сарвархўжа Азизхўжаев, Заҳро Давронова, Одинахон Маъмуржонова, Умида Ҳамидова, Марварид Аҳматова, Бибихоним Шарипова, Анна Овчинникова, Нафиса Рўзмаматова, Шерзод Исмоилов, Ҳуснибону Собирова, Акбарали Очилов, Исроил Исломов, Фарангиз Уткурбекова, Ксения Небогина ҳамда Дамир Ишановнинг яратган асарларига қизиқиш билдирди.


Гулноза Бобоева, ЎзА