“22 декабрь – Энергетиклар куни” муносабати билан “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти тизим корхона ва ташкилотларида бир қатор мутахассисларни “Гидроэнергетика ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ўтказилди.
Унда жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва унинг тизим корхоналари 2020 йил якуни билан барча прогноз параметрлари режа кўрсаткичларининг бажарилиши, 2021 йилда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашнинг долзарб вазифалари борасида алоҳида қайд этди.
Сўнгги йилларда гидроэнергетика соҳасига қаратилаётган улкан эътибор натижасида инвестициявий лойиҳалар асосида кенг кўламли ислоҳотлар, қурилиш ва модернизация ишлари белгиланган режа асосида, тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.
Йил сайин мамлакатимизда инвестициявий лойиҳалар асосида қуриладиган, эксплуатацияга топшириладиган ГЭСлар сони тобора ортиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, қайта тикланувчи электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларининг янада ортишига мустаҳкам пойдевор яратмоқда.
Таъкидлаш жоизки, соҳа ривожига ўзининг бой билим ва тажрибаси, камтарин ва самарали меҳнатини қўшган, ҳамкасблари орасида юксак инсоний фазилатлари, меҳнатсеварлиги билан катта обрў-эътибор қозонган, гидроэнергетика соҳасининг нуфузи, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг мавқеини оширишга хизмат қилаётган фидойи гидроэнергетиклар кўплаб топилади.
Тадбирда “Гидроэнергетика ифтихори” кўкрак нишони ҳамда фахрий ёрлиқларига муносиб деб топилган .Гаева Светлана Николаевна–“Гидропроект” АЖ “Гидротехника” бўлими бош мутахассиси, Тазетдинов Алексей Юнерович – “Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади” УК “Электротехника” лабораторияси бўлими муҳандиси, 3.Раманов Асан Юсупович – “Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК чилангари каби соҳа фидоийларига мукофотлар топширилди.
ЎзА