Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи АҚШ ва Исроил режимининг сўнгги тажовузларига жавобан,эндиликда мамлакатнинг дипломатик ёндашуви янгича тус олишини маълум қилди.
– Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасидаги музокараларда биз халқимизнинг ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилдик, аммо Америка томони ўз мақсадларига эриша олмаганидан ҳафсаласи пир бўлиб зиддиятга киришди ва оқибатда Исроил режимининг ҳужум қилишини қўллаб-қувватлади, -деди у.
Арақчи бу ҳаракатни “дипломатияга хиёнат” деб таърифлади ва ушбу тажриба келажакдаги қарорларга таъсир қилишини қўшимча қилди.
Вазир шунингдек, ўз халқининг зиддиятга қарши муносабатини олқишлаб, Оятуллоҳ Саййид Али Ҳуманаийнинг “Эрон таслим бўлмайди ва ўз позициясини қатъий ҳимоя қилади”, деган гапларини такрорлади.
Мусулмон Зиё, ЎзА